Индонезия президенти Путин G20 саммитида қатнашмаслигини истисно қилмади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в заседании Международного дискуссионного клуба "Валдай"
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании Международного дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Индонезия президенти Путин билан суҳбатдан кейин шундай фикрга келган.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бу йилги G20 саммитига мезбонлик қилувчи Индонезия президенти Жоко Видодо Россия етакчиси Владимир Путиннинг тадбирда қатнашмаслигидан “қаттиқ таъсирланди”, деб ёзади “The Financial Times”.
Индонезия президенти газетага берган интервьюсида 2 ноябрь куни Путин билан суҳбатдан кейин шундай фикрга келганини айтди. Унинг қайд этишича, Россия раҳбари 15-16 ноябрькунлари бўлиб ўтадиган саммитга таклиф қилинган.
Путин октябрь ойи охирида тадбирда иштирок этишини истисно қилмаслигини айтди. Шу билан бирга, давлат раҳбари саммитда Россия албатта юқори савияда иштирок этишини таъкидлади.
Тадбирда AҚШ президенти Жо Байден ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Россия ва AҚШ раҳбарларининг расмий алоқалари режалаштирилмаган. Путин октябрь ойи ўрталарида америкалик ҳамкасби билан музокаралар ўтказиш заруриятини кўрмаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирда бундай мулоқот учун платформа мавжуд эмас.
Ўз навбатида, Aмерика етакчиси G20 доирасида Россия президенти билан “учрашмоқчи эмаслигини” айтди.
Сентябрь ойи охирида Жакарта Индонезия ҳукумати Россия раҳбарини қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди. Президент маъмурияти раҳбари Херу Буди Хартононинг сўзларига кўра, ташриф давомида Путинга ҳамроҳлик қилиш сценарийси юқори даражада муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ҳафта охиригача G20 саммитида иштирок этиш ёки этмаслик тўғрисида қарор қабул қилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0