Россиялик шифокорлар иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилади - ССВ

© Пресс-служба президента УзбекистанаСемейная поликлиника №22 Учтепинского района
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
12 ноябрга қадар давом этадиган ушбу акция давомида мамлакат ҳамда чет элда жигар трансплантацияси бажарилган беморлар, шу жумладан болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Маҳаллий ва россиялик шифокорлар томонидан жигар трансплантацияси ўтказилган беморлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг консультатив поликлиникасида хайрия тадбири бошланди.
12 ноябрга қадар давом этадиган ушбу акция давомида мамлакат ҳамда чет элда жигар трансплантацияси бажарилган беморлар, шу жумладан болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Мазкур маслаҳат ва текширувлар Хирургия маркази ҳамда Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги Миллий трансплантология ва сунъий органлар тиббий тадқиқот марказининг етакчи мутахассислари билан биргаликда амалга оширилади.
Фуқаролар кун давомида соат 08:00 дан 17:00 гача бўладиган тиббий кўрикларга +998712304560 ва +998712304548 телефон рақамлари орқали навбатга ёзилишлари мумкин.
Хабарда беморлардан мавжуд тиббий ҳужжатлари(касаллик тарихидан кўчирма, текширув натижалари, электрон воситалар, шу жумладан CД-дисклар)ни олиб келишлари сўралмоқда.
Тиббий кўрик Тошкент шаҳар, Кичик ҳалқа йўли, 10-уйда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0