Сув ва алкоголсиз ичимликларни мажбурий маркировкалаш бошланади

Вода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими йўлга қўйилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади. 1 ноябрь куни Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжат 2023-2024 йилларда идентификация воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этишни назарда тутади.
Қарорга мувофиқ мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддати ва маҳсулот турлари гуруҳлар бўйича белгиланди:
биринчи гуруҳ – ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек, газланган ҳамда газланмаган сув ва ичимликлар – 2023 йил 1 июлдан бошлаб;
иккинчи гуруҳ – металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар – 2024 йил 1 августдан бошлаб.
Оператор тегишли буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга маркалаш кодларини тақдим этади.
Таъкидланишича, ҳажми 0,5 литр ёки ундан кам бўлган газсиз сувларни мажбурий ва рақамли маркировкалаш кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади.
2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва алкоголсиз ичимликлар импорт қилувчилар импорт қилинадиган маҳсулотларнинг жамланган кодини юк божхона декларациясида акс эттириши шарт.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йил август ойида маҳсулотларни маркалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тасдиқланган. Лойиҳа оператори сифатида “CRPT Turon” МЧЖ танланган эди.
Унинг асосчиси, қарор матнида кўрсатилганидек, Россиядаги маркировкалаш тизимининг оператори — Илғор технологияларни ривожлантириш маркази (CRPT). Асосий эгаси USM Алишер Усмонов (50 фоизи), яна 25 фоиз улуш Россия давлат корпорацияси Rostec ва Аlmaz Capital бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли.
Ҳукуматнинг 2020 йил 20 ноябрдаги қарори билан "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0