Херсонда теракт уюштиришни режалаштирган Украина хавфсизлик хизмати қўпорувчилари ушланди

Oбуна бўлиш
Украина хавфсизлик хизмати қўпорувчилари Херсон вилояти маъмуриятининг юқори мартабали расмийларига қарши террорчилик актини уюштиришни режалаштиришган.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Херсон вилоятида маҳаллий амалдорларга қарши теракт уюштиришни режалаштирган Украина хавфсизлик хизматининг (УХХ) тўққиз қўпорувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, УХХнинг қўпорувчи-разведка гуруҳи вазифаси Херсон вилояти ҳарбий-фуқаровий маъмуриятининг юқори мартабали расмийларига қарши террорчилик актини уюштириш бўлган.
Қўлга олинганларга УХХ ходимлари Самир Шукюров, Виктор Хомяк ва Дмитрий Сидей кўрсатма бериб келган.
Тезкор тадбирлар доирасида қўлга олинганлардан электродетонатор, ижро этувчи қурилмалар, қўлланишга тайёр бўлган учта граната, ўқотар қурол ва ўқ-дори ҳамда разведка қилишга мўлжалланган махсус воситалар мусодара қилинган.
Шунингдек, ФХХ ходимлари қўпорувчилар Херсон маъмурияти ходимларига суиқасд уюштириш учун фойдаланмоқчи бўлган миналаштирилган автомобилни аниқлаб, уни зарарсизлантиришган.
Россия Жиноят кодексининг 361-моддаси билан (Халқаро террорчилик акти) жиноий иш очилган.
Янгиликлар лентаси
0