“Қўйлиқ” метро бекати вақтинча ёпилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНа одной из станций
На одной из станций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Эртага, 10 ноябрь куни, Тошкент метрополитени ер усти йўналишининг 7-бекати (Қўйлиқ) кечки вақтда йўловчиларга хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.
Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен “Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрь куни соат 21:00 дан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.
“Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
11 ноябрь кунидан “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0