Декабрь ойидан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади

© pexels.com/LukasДокумент
Документ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Президент имзолаган янги қарор билан 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбеситонда масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–415-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга мувофиқ, 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади.
Ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:
масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.
Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.
2023 йил 1 апрелдан эса МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади. Пулсиз ҳиссалар баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.
Юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0