Жигар трансплантацияси ўтказилган беморлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда

© Из архива медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова Врачи Республиканского медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова
Врачи Республиканского медицинского центра хирургии имени академика В. Вахидова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Жараёнга россиялик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Барча маслаҳат ва текширувлар тажрибали шифкорлар кўриги асосида ташкил этиляпти.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. 7 ноябрдан академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида жигар трансплантацияси бўйича бепул тиббий кўриклар бошланди.
Ўзбекистонда ва хорижда жигар трансплантацияси бажарилган беморлар, шу жумладан, болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Барча маслаҳат ва текширувлар тажрибали шифкорлар кўриги асосида ташкил этилади. Ўзбекистондан тиббиёт фанлари доктори, профессорлар Миршавкат Акбаров, Аъзам Бобожонов, Россиядан тиббиёт фанлари номзоди, жарроҳ трансплантологлар Тимур Джанбеков, Константи Смеш малакали кўрикларни ўтказишмоқда.
“Ҳозирча 4 кун ичида 30 дан ортиқ беморлар текширилди ва аниқ ташхислар қўйилиб, тиббий маслаҳатлар берилди. Жараёнга россиялик мутахассисларнинг жалб қилингани бизга анча самара бермоқда. Чунки ўзаро ҳамкорликда тажриба алмашиш ҳам йўлга қўйилган”, - деди Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Сайдимурод Исмоилов Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Тиббий кўрикка келган ҳар бир бемордан шахсий варақасида мавжуд бўлган тиббий ҳужжатлар: касаллик тарихидан кўчирма, текширувлар, электрон воситалар, шу жумладан CД-дисклар олиб келиши керак. Бемор қорни оч ҳолатда (овқатланмаган) бўлиши талаб этилади.
Жигар билан боғлиқ цирроз ва бошқа терминал касалликларни даволаш бутунжаҳон тиббиётида катта тажриба талаб этади. Ўзбекистоннинг минтақавий патологияси сифатида жигар билан боғлиқ хасталиклар кўп учрайди. Уни даволашнинг самарали усули трансплантация саналади.
“Ўзаро тажриба алмашиш учун марказ мутахассислари Россия академик В.И. Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар марказида мунтазам равишда амалиёт ўтайдилар. Шу билан бирга, Беларусь билан ҳамкорликда Минск жарроҳлик ва трансплантация ва гемотология илмий-амалий марказида (ГУ “Минский научно-практический центр хирургии, трансплантологии гематологии”) ҳам ўқув курсларида иштирок этишган”, - дейди Исмоилов.
Жигар трансплантацияси билан боғлиқ бепул маслаҳат ва текширувлар 12 ноябрга қадар давом этади.
Тиббий кўрикларга қуйидаги ҳаволада келтирилган телефон рақамлари ёрдамида ёзилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жигар трансплантацияси дастурини ривожлантиришнинг янги босқичи академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Россиянинг академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий маркази ўртасида меморандум имзоланиши билан бошланган.
Ўтган йили Воҳидов марказининг малакали мутахассислари ортотопик жигар трансплантацияси операциясини илк бор мустақил равишда амалга оширишган эди.
Янгиликлар лентаси
0