Ўзбекистон МДҲ Халқаро мактаб спорти фестивалида иштирок этади

© Межпарламентская Ассамблея СНГНа Иссык-Куле завершил работу VII Международный культурно-образовательный форум "Дети Содружества"
На Иссык-Куле завершил работу VII Международный культурно-образовательный форум Дети Содружества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Фестивалда МДҲнинг 10та давлатида 400 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этади. Мусобақа ҳақида батафсил мақоламизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 9 ноя Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси МДҲга аъзо давлатларнинг Х Халқаро мактаб спорти фестивалида иштирок этишни режалаштиряпти. Мусобақа МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кўмагида 15-20 ноябрь кунлари Уфа шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, фестивалда Ўзбекистондан ташқари Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари таркибида 400 дан ортиқ мактаб щыувчилари иштирок этади.
Мусобақа доирасида иштирокчилар мини-футбол, волейбол, 3x3 баскетбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат каби спорт турлари бўйича ўзаро куч синашади.
Иштирокчилар учун бой маданий-маърифий дастур ҳам ташкил этилган: экскурсиялар, Бошқирдистон халқларининг маданияти ва анъаналари билан танишиш, таниқли спортчилардан маҳорат сабоқлари, фильмлар намойиши ва дискотекалар.
“Бундай мусобақаларга келган мактаб ўқувчилари нафақат янги дўстлар орттиришади, балки бошқа мамлакатлар маданияти, Россия аҳолисининг анъаналари ва ҳаёти билан танишадилар ва энг муҳими, бизга, катталарга бир хил тилда гапириш ва дўстона муносабатларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беришади”, дейди РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси қўмитаси раисининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари, МДҲ ПААнинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича доимий комиссияси аъзоси Ирина Роднина.
Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида Халқаро мактаб спорти фестивалини ўтказиш ташаббуси 2012 йилда Бутунроссия мактаб спорти федерацияси томонидан илгари сурилган ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича федерал агентлик, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик (Россотрудничество), Россия Спорт вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган.
2013 йилдан буён тадбир ҳар йили Россиянинг турли минтақаларида ўтказиб келинади. 2018 йилда илк бор фестивалда Россияда яшовчи МДҲ халқлари диаспораларининг мактаб жамоалари иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0