Ўзбекистонда Петербургнинг йирик иш берувчилари иштирокида меҳнат ярмаркалари ўтказилади

© Пресс-служба губернатора Санкт-ПетербургаДелегация Санкт‑Петербурга во главе с губернатором Александром Бегловым в рамках визита в Республику Узбекистан посетила Самаркандский моноцентр "Ишга мархамат"
Делегация Санкт‑Петербурга во главе с губернатором Александром Бегловым в рамках визита в Республику Узбекистан посетила Самаркандский моноцентр Ишга мархамат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург губернатори Самарқанддаги “Ишга марҳамат” мономаркази иши билан танишди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. 2023 йилда Ўзбекистонда Санкт-Петербургнинг йирик иш берувчилари иштирокида меҳнат ярмаркалари ўтказилади. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф доирасида у ердаги “Ишга марҳамат” мономарказига борган. Марказ ишсиз фуқароларни ишга, тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
“Бугунги кунда меҳнат ва бандлик соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳимдир. Самарқандда “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишдик. Биз бандликни таъминлаш, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича тажриба алмашамиз”, - деди Беглов.
Санкт-Петербург губернатори шаҳарда бошқа мамлакатлардан келаётган ишчилар билан ишлаш учун катта ишлар амалга оширилаётганини қўшимча қилди.
Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси мигрантлар ишини осонлаштирувчи “Забота” электрон иловасини ишлаб чиққан. Шунингдек, ассоциация меҳнат мигрантлари учун таълим жараёнларини ривожлантириш билан шуғулланмоқда.
“Меҳнат ва бандлик қўмитаси 2023 йилда Ўзбекистонда Санкт-Петербургнинг йирик иш берувчилари билан меҳнат ярмаркаларини ўтказади. Бу иқтисодиётга юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ва уларни ишга жойлаштириш жараёнини енгиллаштиришга кўмаклашади”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Санкт-Петербург губернаторининг Самарқандга ташрифи доирасида бир қатор ташкилотлар, жумладан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзолангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0