Қорақалпоғистонда Россия иштирокидаги клиника пайдо бўлиши мумкин

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Октябр ойи охирида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети иштирокида Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошида клиника ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистонда Россия иштирокидаги клиника пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақида Санкт-Петербург губернатори матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, октябрь ойи охирида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети иштирокида Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошида клиника ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург делегациясининг ташриф доирасида Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Тошкент шаҳари ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар билан учрашиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0