Wildberries Ўзбекистонда йирик савдо-логистика мажмуаси қуради

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВладелица интернет-магазина Wildberries Т. Бакальчук стала второй женщиной-миллиардером в России
Владелица интернет-магазина Wildberries Т. Бакальчук стала второй женщиной-миллиардером в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, 130 миллион долларлик лойиҳа туфайли республикада 5 мингта янги иш ўрни пайдо бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Wildberries компаниясининг савдо-логистика мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Россия маркетплейси асосчилари Владислав ва Татьяна Бакальчук республикага ташриф буюриб, лойиҳа тақдимотини ўтказди.
Таъкидланишича, 130 миллион долларлик лойиҳа туфайли республикада 5 мингта янги иш ўрни пайдо бўлади.
Бундан ташқари, компания Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича ўзбек ва рус тилларида онлайн тренингни йўлга қўяди ҳамда янги ўзбек брендларини яратиш бўйича завод очади, унинг мутахассислари бозорни таҳлил қилади ва тадбиркорларга янги брендларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.
Wildberries - Россиянинг универсал форматдаги энг йирик онлайн гипермаркет. Бозорда кийим-кечак, пойабзал, электроника, болалар ва уй-рўзғор буюмлари ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика ва бошқа товарлар сотилади.
Онлайн платформанинг эътиборли томони - у ерда ҳар бир сотувчи, хоҳ маҳаллий хоҳ хорижий, ўз савдо майдончасини ташкил қилиши мумкин. Харидорлар битта маҳсулотни бир неча сотувчи таклифлари орасида танлаб олиш имконига эга. Одатда етказиб бериш Wildberries савдо нуқтасигача амалга оширилади. Бу ерда харидор маҳсулотни кўздан кечириши, кийиб кўриши ва ҳеч қандай жаримасиз ундан воз кечиши мумкин.
Wildberries товарларни сотиш хизмати Ўзбекистонда 2022 йил февраль ойида ишлай бошлаган. Айни дамда Тошкентда 3та етказиб бериш нуқтаси ва омборхона очилган. Июнь ойида Ўзбекистон филиали миллий валютада савдога ўтди. Хизматда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг товарлари тобора оммалашиб бормоқда – ўзбек тўқимачилик ва чарм маҳсулотлари савдоси ўсишда давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0