Видео

Жарроҳлар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Белгород шаҳар шифохонасида жарроҳлар бронежилет кийиб операция ўтказишди. Улар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Россиялик жарроҳлар аскар кўкрагидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
П. В. Мандрик номидаги Марказий ҳарбий клиник госпитал ҳарбий жарроҳлар бригадаси махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган россиялик ҳарбий кўкрагидан портламаган ўқни чиқариб олишди. Шифокорлар операцияни бронежилетда амалга оширишди.
Жарроҳлар яраланган кичик сержантни Белгород вилоятидаги туман поликлиникасида операция қилишган.
Госпитал жарроҳи, подполковник Дмитрий Кимнинг сўзларига кўра, ўқ-дори аорта ва остки вена ўртасида жойлашган бўлган. У портлаш ёки шикастланиш чоғида ўлимга олиб келувчи қон кетишига сабаб бўлиши мумкин эди. Шу боис жойида операция қилишга қарор қилинган.
Ярадорнинг сўзларига кўра, у нима бўлганини ҳатто тушунмаган. Зирҳли кийим четига теккан зарбани сезган. Ҳушидан кетмаган, шу тарзда ҳаракатланишда давом этган.
“Жарроҳ мени операция қилишга қарор қилди. Қарши эдим, уларга зарар етишини истамасдим. Худо кўрсатмасин, портлаб кетса нима бўларди. Жарроҳлар зирҳли кийимни кийишди. Мени операция қилган жарроҳга бутун умр миннатдорман. Жуда жасур одам. Мана ҳақиқий қаҳрамон”, - дейди ҳарбий.
Ҳозир бемор Москвада даволанмоқда.
Янгиликлар лентаси
0