Путин Индонезиядаги G20 саммитига бормайди – ОАВ

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишФлаги G20
Флаги G20  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2022
Oбуна бўлиш
“Reuters” агентлиги Индонезия Россия президенти G20 саммитида қатнашмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Балидаги G20 саммитига бормайди, Россия номидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров онлайн тарзда иштирок этади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Индонезия денгизчилик ва инвестициялар бўйича вазир-координатор матбуот котиби Жоди Махардига таянган ҳолда ёзмоқда.
Путин G20 саммитда қатнашмаслиги ҳақида аввалроқ “Bloomberg” ўз манбаларига таяниб хабар берган эди.
“Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Балида бўлиб ўтадиган G20 етакчиларининг йиғилишида қатнашмайди... Путин номидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакиллик қилади, у учрашувлардан бирига виртуал равишда қўшилиши керак”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 9 ноябрь куни Путиннинг G20 саммитида иштирок этиши ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, Россиянинг G20 ва Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигидаги иштирокининг турли форматлари муҳокама қилинаётганини, шу кунларда қарор қабул қилинишини айтганди. Россия етакчисининг ўзи 31 октябрь куни G20 саммитида иштирок этиш бўйича ҳали бир қарорга келмаганини маълум қилганди.
15-16 ноябрь кунлари Балида G20 ўн еттинчи саммити бўлиб ўтади. Бу Индонезиянинг G20 да раислиги йилида вазирлар, ишчи гуруҳлар ва ўзаро мувофиқлик гуруҳлари даражасида ўтказилган қатор учрашувларнинг якуний нуқтаси бўлади.
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании Международного дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Индонезия президенти Путин G20 саммитида қатнашмаслигини истисно қилмади
Янгиликлар лентаси
0