Эрдоған ва Бердимуҳамедов “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВысшая награда тюркского мира
Высшая награда тюркского мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Oбуна бўлиш
Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида олий мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотлади.
Шавкат Мирзиёев Туркия етакчисига мукофотни топшириб, унинг туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг манфаат ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суриш борасидаги жонбозлиги таҳсинга сазовор эканини қайд этди.
“Сизга тақдим этилаётган юксак орден туркий оиламиз жипслиги ва аҳиллигини, унинг янада ҳамжиҳатлигини кучайтириш борасидаги хизматларингизнинг амалий эътирофи, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Сизни ушбу олий мукофот билан анжуманимизнинг барча иштирокчилари номидан самимий табриклайман”, - дейди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Гурбангули Бердимуҳамедовни мукофотлар экан, уни туркий дунё интеграциясига ва кўп томонлама ҳамкорлик ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган атоқли давлат ва сиёсат арбоби дея таърифлади.
“Муҳтарам Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедов Жаноби Олийлари ўзининг кўп қиррали фаолияти, қимматли илмий-маърифий асарлари билан кенг жамоатчилик эътиборига сазовор бўлиб, айниқса ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш менга мамнуният бағишлайди.
Сиз, қадрли биродаримни, ушбу олий мукофот билан чин қалбимдан муборакбод этаман”, - дея табриклади Мирзиёев.
Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.
Чингиз Айтматовга берилган Алишер Навоий номидаги халқаро мукофоти Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга топширилди.
Қайд этиш керакки, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди.
2021 йилда эса Туркия президенти Озарбайжон етакчисини айни шу орден билан мукофотлаган.
Янгиликлар лентаси
0