Ўзбекистон курашчилари Ҳиндистонда Жаҳон чемпионатида иштирок этади - фото

© Фото из архива UKFУзбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Oбуна бўлиш
Мусобақа 23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида бўлиб ўтади. Батафсил Sputnik мухбири мақолсасида танишинг.
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Ўзбекистоннинг етакчи курашчилари Ҳиндистонда ноябрь ойининг охирида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақида IKA (International Kurash Association - Халқаро кураш ассоциацияси) матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Чемпионатда, шунингдек, халқаро мураббийларнинг маҳорат дарслари ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги билан ҳамкорликда семинарлар ташкил этилади. Ўзбек ўғлонлари халқаро мусобақаларда иштирок этишга катта тайёргарлик кўришмоқда”, - дейлади хабарда.

Ўзбекистон жамоаси таркибида Муҳсин Ҳисомиддинов, Абдулазиз Ҳамроев, Умид Эсонов, Ғолиб Сулаймонов, Ситора Ҳусанова, Шаҳноза Бозорова ва бошқа курашчилар, жами 15 та спортчи бўлади. (7 та ўғил ва 8 та қиз)
© Фото из архива UKFУзбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига малакали мураббийлар - Олим Равшанов ҳамда Ризомат Солиевлар бошчилик қилади. Спортчилар ҳар куни қатъий режимда мураббийлар билан машғулотларни ўташади. ЖЧда бугунги кунга қадар дунёнинг 70 га яқин мамлакатидан аризалар топширилган.
“IKA рейтинг тизимига кўра, Жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳиби 2000 балл, кумуш медаль соҳиби 1400 балл, бронза медаль соҳиби 1000 балл олади, шунингдек, махсус диплом билан тақдирланади.
Айни дамда кураш спорти Осиё ўйинлари дастурига киритилган, Олимпияда дастурига ҳали киритилмаган, шу боис тўпланган баллар Олимпияда ўйинлари учун очко бермайди.
© Фото из архива UKFУзбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии

Кураш халқаро конгресси

ЖЧ доирасида IKA томонидан ташкил қилинган Халқаро Конгресс ҳам бўлиб ўтади. Унда курашни халқаро спорт ўйинларига расмий равишда киритиш, ҳакамлик ва мураббийлик қоидалари, ҳакамларнинг 2-3 юлдуз даражасидаги имтиҳонлари, халқаро доирадаги мусобақаларни ташкил этиш, дунёда курашни ривожлантиришда юзага келадиган муаммолар, миллий федерацияларни IKA (International Kurash Association) таркибига қабул қилиш, аъзоликни тугатиш ва бошқа кўплаб долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Осиё Олимпия Кенгаши президенти вазифасини бажарувчи Ража Ранвир Сингх, Халқаро Олимпия қўмитаси аъзолари, Жаҳон антидопинг агентлиги вакиллари халқаро Кураш ассоциацияси Конгресси ва Пуна шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақаларида иштирок этади.
© Фото из архива UKFУзбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии

Кураш спорти тарихи

Маълумот учун, Кураш - яккакурашнинг қадимий тури бўлиб, унинг илдизи 2,5-3 минг йилга бориб тақалади. "Кураш" сўзининг маъноси "ҳалол йўл билан ғолиб бўлиш" маъносини билдиради. Марказий Осиё ҳудудида кураш анъанавий спорт тури ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳукмати 1990 йиллардан бошлаб ушбу қадимий спортни халқаро миқёсда тарғиб қилиш, халқаро спорт даражасигача олиб чиқиш учун босқичма-босқич саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, 1998 йилда кураш бўйича Тошкентда биринчи маротаба 30 та мамлакат иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтган эди. Шунингдек илк бор Халқаро Конгресс ўтказилиб, Кураш спорти Устави тасдиқланди ва ўша йилдан кураш бўйича IKA Ижроия қўмитаси ташкил топди. 1999 йилдан бошлаб катталар ўртасида кураш бўйича Жаҳон чемпионатлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
© Фото из архива UKFУзбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Узбекские курашисты выступят на ЧМ в Индии
Янгиликлар лентаси
0