Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ташкил этилди

© Ўзбекистон президенти матбуот хизматиШавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциациясининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Тошкентда Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциациясининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, Умра сафарини сайёҳлик агентликлари орқали ташкил этиб бераётганлиги сабабли айрим муаммолар юзага келмоқда.
Мазкур муаммоларни бартраф этишда мақсадида Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси ташкил этиш зарурати туғилди. Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоициацияси Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ассоициациянинг асосий вазифалари:
Умра зиёратини ташкил этишда айрим сайёҳлик агентликлари томонидан йўл қўйилаётган барча камчиликларни бартараф этиш;
Муқаддас зиёратни ташкил этишда сайёҳлик агентликлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
Ушбу йўналишга доир малакали кадрлар тайёрлашда ўқув курсларини ташкил этиш орқали кўмак кўрсатиш.
“Бундай уюшманинг ташкил этилиши жуда қувонарлидир. Ўтган бир аср давомида бизда Умра ибодати бўлмаган. 1986 йилда Ўзбекистондан атиги биргина одам Умрага борган. Ушбу муқаддас сафарга мавжуд квоталарнинг олиб ташлангани эътиборга моликдир”, дейди Тошкент шаҳар бош имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов
Тақдимот маросимида Умра сафарини адо этишда сифатли хизмат кўрсатаётган авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони зиёратчилар сафарини осонлаштирувчи платформани ишга туширилганди. “Nusuk” платформаси зиёратчиларга маълумот ва бир қатор хизматларни тақдим этиб, уларга Умра маросимларини қулайлик билан бажариш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0