Ўзбекистон ТУРКСОЙ тузилмаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги саммита Организации тюркских государств.
Флаги саммита Организации тюркских государств. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) халқаро ташкилоти 1993 йилда ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни “ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома (Олмаота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.
Маълумот учун, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙга аъзо бўлиши бой маданий-маънавий меросни кенг тарғиб қилиш, мамлакатнинг "Туркий дунё бешиги" сифатидаги имижини ошириш, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда маданият соҳасидаги қўшма лойиҳаларни жадал илгари суришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0