Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари ДХРдаги Майорск қишлоғини озод қилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишТанк Т-72 ВС РФ
Танк Т-72 ВС РФ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Донецк йўналишида Россия қўшинларининг муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида Майорск қишлоғи тўлиқ озод қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия қўшинларининг муваффақиятли ҳужум операциялари натижасида Майорск аҳоли пункти тўлиқ озод қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.
“Донецк йўналишида Россия қўшинларининг муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида Майорск қишлоғи тўлиқ озод қилинди”, - деди Конашенков.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакилига кўра, душманнинг аскарлари ва техникаси йўқ қилинган.
Ноябрь ойи бошида Донецк халқ республикаси (ДХР) раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин қўшинларнинг Майорск ва Первомайское аҳоли пунктлари ҳудудида силжиш борлигини айтганди. Кейин у Майорск тез орада озод этилишига умид билдирганди.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Президентнинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0