Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қўшинлари Каховка ГЭС ва Новая Каховкага зарба берди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВъезд на Каховскую ГЭС
Въезд на Каховскую ГЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Кеча икки киши Украина Қуролли Кучлари ҳужумлари қурбони бўлган, яна уч киши яраланган.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Кечқурун ва тун бўйи Украина қўшинлари Новая Каховка ва Каховка гидроэлектр станциясини ўққа тутишда давом этди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига шаҳар маъмурияти раҳбари Владимир Леонтьев маълум қилди.
“Нафақат ГЭСга, балки бутун шаҳар бўйлаб ракета ва артиллерия ҳужумлари уюштирилди. Вайронагарчилик бор: турар-жой бинолари, меҳмонхона, шаҳар бинолари, тармоқлар”, - дейди у.
Леонтьевнинг сўзларига кўра, кеча икки киши Украина Қуролли Кучлари ҳужумлари қурбони бўлган, яна уч киши яраланган.
Маъмурият раҳбарининг таъкидлашича, Киев режими ҳали ҳам ГЭСни ишдан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
“Артиллериялар фаоллиги ва ракета зарбалари сонига кўра, улар ГЭСни йўқ қилиш ғоясидан воз кечмадилар”, - дейди у, барча зарарларга қарамай, станция ишлашда давом этаётганини қўшимча қилиб.
Октябрь ойи ўрталарида Херсон вилояти ҳукумати Украинанинг доимий ўққа тутиши ва Каховка ГЭС тўғонига зарба берилганда ҳудудни сув босиши хавфи туфайли аҳолини Днепрнинг ўнг қирғоғидан кўчиришни бошлаганди. 9 ноябрга қадар 115 мингдан ортиқ одам жанговар ҳудудни тарк этган.
Ҳарбийларнинг ҳаётини ва жанговар қобилиятини сақлаб қолиш учун рус қўшинлари ҳам Днепрнинг чап қирғоғига ўтказилди. Операция 11 ноябрь куни якунланди ва ҳеч қандай шахсий таркиб ва артиллерия йўқотишларсиз кечди.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” эканини айтган. Президентнинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0