Ломбардлар фаолиятига рухсат бериш тартиби белгиланмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишРабота ломбарда
Работа ломбарда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Марказий банк томонидан ломбард фаолиятига рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибига оид қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Эндиликда ломбардлар фаолияти Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади. Марказий банк тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқлангунига қадар амалга ошириладиган фаолият ғайриқонуний деб ҳисобланади. Бундай фаолият натижасида олинган даромад Давлат бюджетига олиб қўйилади.
Ломбарднинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўрсатма, шунингдек “ломбард” деган сўз бўлиши керак.
Ломбард устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори беш юз миллион сўмни ташкил этади.
Ломбард устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ломбарднинг муассислари ва иштирокчилари (акциядорлари) бўлиши мумкин.
Ломбарднинг ижро этувчи органи раҳбари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифаларини амалга оширувчи шахси олий иқтисодий маълумотга
ёки банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Маълумот учун, ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни закалат шаклида гаровга қабул қилиб, фуқароларга қисқа муддатли (уч ойдан ошмаган муддатга) кредитлар беради ҳамда фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар ашёларни сақлашга қабул қилади.
Ломбард шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганида, фуқаролар билан шартномалар тузади. Ломбард, зарур ҳолларда, гаровга ёки сақлашга топширилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилишга ҳақли.
Янгиликлар лентаси
0