Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Швейцария Украинага қурол етказиб бермайди

© AP Photo / Vadim GhirdaУкраинские военнослужащие в Буче, 2 апреля 2022.
Украинские военнослужащие в Буче, 2 апреля 2022. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Биринчи жаҳон уруши пайтида ҳам, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам биз қурол экспорт қилмаганмиз, деди Швейцария президенти.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Швейцария Украинани қурол-яроғ билан таъминламайди, қуролли можароларда тўғридан-тўғри ёки билвосита иштирок этмайди. Бу ҳақда РИA Новостига мамлакат президенти Иньяцио Кассис маълум қилди.

“Биринчи жаҳон уруши пайтида ҳам, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам биз қурол экспорт қилмаганмиз”, - деди Кассис Париж тинчлик форуми чоғида.

Швейцария қуролларни реэкспорт қилишдан бош тортгани учун европалик ҳамкорлари томонидан босимга учрайдими, деган саволга президент “босим ҳар доим мавжуд”, дея жавоб берди.

“Швейцария, бошқа Европа давлатлари каби, вазиятнинг ҳар томонлама ривожланишини кузатиб бормоқда. Биз кучларни бирлаштирдик, ЕИ санкцияларига қўшилдик, реконструкция (Украина) ва гуманитар ёрдам нуқтаи назаридан ҳаракат қилмоқдамиз. Aммо биз икки юз йил давомида аниқ ва барқарор хавфсизлик ва ташқи сиёсат юритиш имконини берган ўз йўлимизда – бетарафлик йўлида давом этамиз. Биз буни ўзгартирмаймиз. Биз турган жойимизда қоламиз ва бу биз қилаётган ишларга тўлиқ мос келади, деб ўйлайман”, - деди у.

Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади.
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини айтган.
Янгиликлар лентаси
0