Собиқ "Уммон" гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди

© "Уммон" гуруҳи архиви"Уммон" гуруҳи
Уммон гуруҳи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Маданият вазирлигининг Sputnik мухбирига тасдиқлашича, Жасур Рафиқов кеча тунда вафот этган.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Собиқ "Уммон" гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда гуруҳнинг аъзоси Шоҳрух ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
© Шоҳрух ижтимоий тармоқларидаги сурат"Уммон" гуруҳи
Уммон гуруҳи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
"Уммон" гуруҳи
Маданият вазирлигининг Sputnik мухбирига тасдиқлашича, хонанда кеча тунда вафот этган.
Хонанда анча йиллардан бери оғир хасталик билан курашиб келаётган эди. Айрим маълумотларга кўра, у саратонга чалинган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ хонандаларидан яна бири Зоҳид Рисқиев сентябрь ойи охирларида автоҳалокатга учраган эди ва касалхонада даволанмоқда.
Маълумот учун, собиқ "Уммон" гуруҳи 2007 йилда ташкил топган. Унинг аъзолари Зоҳид Рихсиев, Шоҳрух ва Жасур Рафиқовлар.
Гуруҳнинг “Сокин тун”, “Қандай унутдинг”, “Ишон”, “Еттинчи қават”, “Оқ гулим” каби қўшиқлари ёшлар орасида машхур бўлган.
Гуруҳ биринчи концертини 2010 йил “Туркистон” санъат саройида, икинчи концертини эса 2011 йили “Истиқлол” санъат саройида берган.
Гуруҳ 2018 йилда тарқалган.
Янгиликлар лентаси
0