Туркия ИИВ раҳбари АҚШнинг Истанбулдаги портлаш бўйича позициясини қоралади

© AP Photo / Ahmet BolatСулейман Сойлу, архивное фото
Сулейман Сойлу, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Сулаймон Сойлу Вашингтоннинг содир бўлган воқеаларга муносабатидан Анқаранинг норозилигига айнан нима сабаб бўлганига аниқлик киритмади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу АҚШнинг ҳозиргача олти кишининг ҳаётига зомин бўлган Истанбул марказидаги портлашга муносабатини танқид қилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
“Бугун Америка томонидан билдирилган ҳамдардлик хабарини қотилнинг ҳодиса жойига биринчилардан бўлиб етиб келишидек баҳолаш асосли бўлишини тушуняпман ва бунга жавоб ҳам жуда аниқ шаклда намоён бўлади. Бу тез орада маълум бўлади”, - дея Туркия вазири сўзларини келтирган РИА Новости.
Сойлунинг сўзларига кўра, айниқса “иттифоқдошлар деб аталган давлатларнинг носамимийлиги яққол кўриниб турибди”.
“Бизга дўст бўлиб кўринадиган, барча террорчиларни ўз мамлакатларида яширадиган ёки ўзлари босиб олган, ўзлари бошқарган ҳудудларда террорчиларни жонлантириб, ўз Сенатларидан расман пул жўнатадиган сўздаги иттифоқчиларимизнинг самимий эмасликлари маълум”, - дейди Сойлу.
Шу билан бирга, вазир Вашингтоннинг содир бўлган воқеаларга муносабатидан Анқаранинг норозилигига айнан нима сабаб бўлганига аниқлик киритмади.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер аввалроқ баёнотида “АҚШ Истанбулда содир бўлган зўравонлик ҳаракатини кескин қоралашини”, шунингдек, “яқинларини йўқотганларга чуқур ҳамдардлик билдиришини” айтганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбул марказидаги сайёҳларнинг севимли кўчаси Истиқлолда портлаш содир бўлди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг сўзларига кўра, оқибатда олти киши ҳалок бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 81 киши жабрланган. Истанбул Бош прокуратураси воқеа юзасидан тергов бошлаган.
Туркия ҳукумати ҳодисани, дастлабки маълумотларга кўра, аёл томонидан содир этилган теракт сифатида баҳоламоқда.
В центре Стамбула прогремел взрыв - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Истанбулдаги портлашга алоқадорликда гумонланган шахс қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0