Зеленский Украина фуқароларини келажагидан маҳрум қилди – Володин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Давлат думаси спикери 2014 йилги давлат тўнтариши Украина суверенитетини бутунлай йўқотишига олиб келган деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Владимир Зеленский “мамлакатни қарз қуллигига айлантириб”, Украина фуқароларини келажагидан маҳрум қилди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин таъкидлади.

“Бугунги кунда Киев ўз даромадининг ярмидан кўпини - 57,9 фоизини қарзларга хизмат кўрсатишга сарфламоқда. Шу боис у янги кредитлар олишга мажбур. Украина банкрот давлат. Киев режими буни яширишга ҳаракат қилмоқда. Aммо муаммо аниқ. Зеленский мамлакатни қарз қуллигига айлантириб, Украина фуқароларини келажагидан маҳрум қилди”, - деб ёзди Володин ўзининг Telegram каналида.

Унинг таъкидлашича, 2014 йилги давлат тўнтариши Украина суверенитетини бутунлай йўқотишига олиб келган. Унинг бюджетининг қарийб 40 фоизини хорижий кредитлар ва заёмлар ташкил қилади.
“Келгуси йилда хорижий молиялаштириш 58 фоизни ташкил қилади. Украина фуқаролар олдидаги харажатлар мажбуриятларини мустақил бажара олмайди: иш ҳақи ва нафақалар, пенсиялар ва бошқа ижтимоий масалалар. Вазият ёмонлашмоқда”, - дея таъкидлади Володин.
Янгиликлар лентаси
0