Колумнистлар

Европалик энергетикларнинг Россия гази ортидан пули ҳам тугади

© AFP 2022 / INA FASSBENDERЛоготип немецкой энергетической компании Uniper в их штаб-квартире в Дюссельдорфе.
Логотип немецкой энергетической компании Uniper в их штаб-квартире в Дюссельдорфе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Илк аёз нафақат Россиядаги кўлмаклар ва ботқоқни музлатиб қўйди: эрталаблари қулоқни чимчилайдиган совуқ Европага ҳам сездирмасдан кириб борди ва бирданига жарангдор натижалари ҳақида бонг ура бошлади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik.Германиянинг “Uniper” энергетика концерни ўзининг швециялик ҳамкорларига янги атом реакторларини қуриш дастурларини батамом тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда “Sveriges Radios Ekot” радиоси эфирида компания спикери Жорж Опперманн маълум қилди.
“Uniper” Россияда яхши маълум. Биринчи навбатда кўп йиллар давомида Россия газининг асосий харидори бўлгани билан. Бу номни атом генерацияси объектлари билан тилга олиш кўпчилик учун бироз ғалати туюлади. Бироқ бу биринчи марта ва юзаки қараганда.
Маълумки, углеводород савдо-сотиғи, айниқса Россияники ва айниқса унда тахмин қилинган котировка ва бошқа форс-мажорларнинг ўзгарувчанлиги шартлари қабул қилингани битилган узоқ муддатли шартномаларга кўра, - жуда фойдали иш. Шу сабабли “Uniper”нинг молиявий вазияти ғоят барқарор бўлган бўларди. Шу қадарки, ўз навбатида немис энергетиклари Швециянинг деярли бутун атом кластерини харид қилишди. Бу, ўрни келганда айтиш жоиз, на Брюссель, на Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маломатига сабаб бўлди. Шунингдек, хорижий хусусий компания ўзининг мавқеидан мустақил Швецияга босим ўтказиш дастиги сифатида фойдаланиши мумкин деган бирор бир хабарни топиш амримаҳол. Бу ҳам унинг ҳақиқий мўъжиза эканини айтади.
Ҳозирда “Uniper” “Oskarshamn” (OKG) АЭС акциялари назорат пакети, “Ringhals” ва “Forsmark” атом электр станцияларининг миноритар пакетлари акцияларига эгалик қилади. Унга Швециянинг энг биринчи “Barsebäcksverket” АЭС ҳам қарашли. Сўнггиси 90 йиллар охирида ишлатилмай қўйилганди, “Uniper” эса конструкциялари демонтаж қилишни ўз зиммасига олди. Айтиш лозимки, немис оператори унчалик ҳам шошилмади ва бугунги кунда фақат АЭСнинг биринчи ва иккинчи турбин залларидаги асбоб-ускуналар олинганини тўғрисида ҳисобот берди, яъни машина зали ва контайтмент ҳали ҳам бутун ва муайян вазифаларни ҳал қилишга яроқли.
2022 йилги энергетика ва молия бўҳронлари Швецияни ҳам четлаб ўтмади, у ерда генарация тақчиллиги ва унинг нархи ошиши кузатилди. Шу боис бир неча ой илгари “Barsebäck Kraft” – “Uniper”нинг шўъба компанияси – бош директори ўзининг интервьюларидан бирида билмай айтиб қўйди: АЭС инфратузилмаси вайрон қилинмайди. Қолаверса, унинг негизида энергетика кластери ташкил этилади ва у ерда ҳеч шубҳасиз атом генарацияси ҳам ишлайди. Содда қилиб айтганда, эгалари бу ерда янги АЭСни бунёд этишмоқчи бўлишган.
Немис энергетиклари ва уларнинг узоқ муддатли прогноз қилиш қобилиятларига тан бериш керак. Гап шундаки, Швециянинг барча атом электр станцияларининг ёши бир жойга бориб қолган ва ўша эски “Barsebäcks” станциясининг муваффақиятли “реновацияси” мисли кўрилмаган истиқболларни очган бўларди. Бир томондан, “Uniper”нинг Швеция электр энергияси бозоридаги мутлақ устунлиги, бошқа томондан эса – бу ЕИнинг Россия электр ресурсларига бўлган қарамликнинг қисқаргани ҳақида гапиришга имкон берган бўларди.
Ҳозир сезгир немис раҳбарияти назорати остида Швеция энергетикасида қуйидагилар ишлаб турибди: OKG АЭСнинг учинчи энергия блоки (1985 йилда ишга туширилган), “Ringhals” АЭСнинг учинчи ва тўртинчи реакторлари (1981 ва 1983 йилда ишга туширилган) ҳамда “Forsmark” АЭСнинг учта энергия блоки (тармоққа 1980 йилдан 1985 йилгача уланган). Швецияни атом мамлакати деб аташ мумкин.
Табиийки, бундай пропорцияларда Стокгольм ўзининг реактив паркини янгиланишидан ғоят манфаатдор. Масалан, 9 ноябрь куни OKG АЭСнинг учинчи энергия блокида носозлик рўй берди ва бу қувватнинг 1400 мегаваттга тушишига сабаб бўлди, бу эса, ўз навбатида бутун Швеция жанубини чироқсиз қолдирди. Шу боис очиқчасига нафақат ўзининг энергия билан қуролланишини мустаҳкамлаш, балки Европанинг энг яшил мамлакати бўлишга умид қилган мамлакат ҳукумати “Uniper” режаларини жуда хайрихоҳлик билан кўриб чиққанига ажабланиш керакми ёки йўқ.
Бу ерда бироз четга чиқиш ва нозик бир жойни тушунтириш лозим бўлади.
“Uniper”нинг ўзи реактор қуриш ҳолида эмас. Ҳойнаҳой, немислар оператор сифатида катта тажрибага эга бўлиб, қурилишнинг асосий буюртмачиси ва инвестори бўлишга умид қилишган. Эслатиб ўтамиз, яқингача уларнинг молиявий вазияти бунга тўлиқ имкон берарди. Миш-мишларга кўра, реактор қуриш шартноманисини Франциянинг EDF компаниясига беришни режалаштиришган. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин – алоҳида суҳбат мавзуси. Биз шунчаки бу фактни қайд этяпмиз холос.
Бари махсус ҳарбий операция бошланиши ва Европанинг Россияга қарши ихтиёрий-мажбурий санкция киритишига қадар яхши кетаётган эди. Устига устак атом энергетикаси сектори босимга учради. Россиянинг қувур орқали етказиб берадиган гази мутассил қисқариб борди, бир кун эса “Uniper” харид қилишни тўлиқ тўхтатганини эълон қилди. Тез ўтмай компания 40 миллиард доллар зарар кўргани ҳақидаги маълумот чоп қилинди. Шундан кейин ҳатто эҳтимолий банкротлик ҳақида миш-миш тарқала бошлади.
Корпоратив молиячилар компания ўз қарзини тўлашга қодирми ёки йўқлиги борасида баҳслашаётган бир пайтда бош офис харажатларни максимал қисқартиряпти. “Uniper” бошқа бир “Eon” компанияси билан электр энергиясини тежаш мақсадида ўз офисларининг бир қисмини қишда ёпиши маълум. Хусусан, Дюссельдорфдаги штаб-квартирадаги офисларнинг камида ярми ёпилади, қолган хоналардаги ҳарорат 14 даражадан ошмайди. Шунингдек, ташқи ёритиш ва логотипларни ёруғлиги ўчириб қўйилади. Бу билан улар энергияни 20 фоизга тежаш умид қилишмоқда. Бу ерда янги реакторларга сармоя киритиш ҳақида қандай гап бориши мумкин.
Бунда нуқта қўйса бўларди, бироқ бунда рўй бераётган ҳодиса таърифи якунланмай қолган бўларди.
Швеция атом энергетикасини модернизация қилишга оид режаларнинг бекор қилиниши маълум бўлишига қадар Прагада ўша атом энергетикаси масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтганди. Унда комиссар Кадри Симсон маълум қилдики, атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш бўлган, бор ва Европа хавфсизлигини таъминлашнинг асосий пойдевори бўлиб қолади. 2030 йилга келиб Европа Иттифоқи атом негизида 100 гигаваттдан кам бўлган ишлаб чиқаришга эга бўлиши беҳад зарур.
Муаммо шундаки, бу муддатга келиб ҳозир ишлаб турган реакторларнинг аксарияти тўхтатилиши ва ёшига етгани сабаб пенсияга чиқарилиши керак. Қарияларда иккинчи ёшлик тирилтириш ва шу билан бирга янги авлод реакторларини ишлаб чиқиш учун еврокомиссар, қанча денг, камида 450 миллиард евро сўрамоқда.
Охиригача номаълум, босиб чиқарилган пуллар ўрами қандай қилиб реакторларнинг жисмоний корпуси ва иссиқлик ажратувчи йиғишларга айланади, бироқ бу ерда муваффақиятга ишониш зерикарли воқеликдан муҳимроқ шекилли. Россия нефтчилари ва газчилари билвосита Европанинг атом ренессансининг асосий драйвери бўлишини ким ўйлабди дейсиз. Бу ерда кўп нарса омад кулиб боқишига боғлиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0