Медведев БМТнинг Украинага етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги резолюциясига изоҳ берди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Бунинг оқибати бутун халқаро ҳамжамият учун оғриқли бўлади. Биз “бирлашган миллатлар” ташкилотисиз яшаймиз, дейди Медведев.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ғарб давлатлари Россиянинг ноқонуний олиб қўйилган активларини ўғирлаш учун қонуний асос яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев БМТ Бош Aссамблеясининг Москва томонидан Киевга етказилган зарарни қоплаш бўйича тавсиявий резолюциясини шарҳлаб, таъкидлади.
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси Россия томонидан Украинага етказилган зарар учун товон тўлаш бўйича тавсиявий резолюцияни қабул қилди. Хулоса: англосакслар Россиянинг ноқонуний мусодара қилинган активларини ўғирлаш учун қонуний асосни яратишга ҳаракат қилмоқда”, дейди Медведев.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари БМТ давлатлари AҚШ томонидан собиқ Югославия ва Корея яримороли мамлакатлари, шунингдек, Вьетнам ва Ироққа етказилган зарарни қоплаш тўғрисида худди шундай резолюция қабул қилиши кераклигини таъкидлади. Aкс ҳолда, ҳозирги тавсиянома “асосий халқаро ярашув институти сифатида БМТнинг ўлим азобининг бошланишига ўхшайди”, деди у.
“Оқибати бутун халқаро ҳамжамият учун оғриқли бўлади. Биз “бирлашган миллатлар” ташкилотисиз яшаймиз”, деб қўшимча қилди Медведев.
БМТ Бош ассамблеяси Украинага етказилган зарар ва йўқотишларни қоплаш механизмларини яратиш зарурлигини кўрсатувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади.Ташаббусни ташкилотнинг 94 аъзоси қўллаб-қувватлади, 14 таси қарши чиқди, яна 73 давлат вакиллари бетараф қолди. Учрашув Канада, Гватемала, Нидерландия ва Украина ташаббуси билан ўтказилди.
Ғарб давлатлари Украинада ҳарбий амалиёт бошланганидан кейин Россияга қарши санкцияларни кучайтирди. Шу тариқа, мамлакат валюта захираларининг ярмига яқини, яъни 300 миллиард долларга яқини музлатиб қўйилди. Aпрель ойида Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина Россия расмийлари Европа ҳукумати қарорига суд орқали эътироз билдиришини айтган эди.
Владимир Путиннинг айтишича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди.
Янгиликлар лентаси
0