"Оқ олтин" жамоа: нима учун "Пахтакор" Ўзбекистоннинг асосий клуби

© Sputnik / Стас ЭтвешФутбольное международное мероприятие, посвящённое 43-летию со дня гибели членов футбольной команды "Пахтакор"
Футбольное международное мероприятие, посвящённое 43-летию со дня гибели членов футбольной команды Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Куни кеча Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 15 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа қандай ташкил этилган, у совет футболида қандай натижаларга эришган, нима учун "Пахтакор"ни "халқ жамоаси" деб аталиши ҳақида Sputnik материалида ўқинг.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Куни кеча Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 15 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа сўнгги турда пойтахтнинг яна бир клуби “Бунёдкор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Суперлига мавсумини 54 очко билан якунлади.

“Мавсум бошида йигитларнинг маънавий ва жисмоний ҳолати унчалик яхши эмас эди. Талабларни тушунишлари учун уларга вақт керак бўлди. Футболчилар мени эшитишди ва тушунишди. Буларнинг барчаси ўз самарасини берди. Охирги турларда ўзим хоҳлаган “Пахтакор”ни кўришга муваффақ бўлдим. Биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик – биз чемпионмиз”, дейди мавсум якунлари ҳақида “Пахтакор” бош мураббийи Максим Шацких Sputnik мухбирига.

Бунгача “Пахтакор” 1992, 1998, 2002-2007, 2012-2015 ва 2019-2022 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлганди.
Sputnik материалида жамоа қандай ташкил этилган, у совет футболида қандай натижаларга эришган, нима учун "Пахтакор"ни "халқ жамоаси" деб аталиши ҳақида танишишингиз мумкин.
“Оқ олтин”жамоаси
Клуб 1956 йил 8 апрель куни ташкил топган дейиш мумкин. Айнан шу куни “Пахтакор” СССР чемпионатидаги илк учрашувини Молотов шаҳри (ҳозирги Пермьшаҳри) жамоаси билан ўтказди.
© Sputnik / Юрий Сомов Центральный стадион "Пахтакор". Матч между футбольными командами "ЦСКА" (Москва) и "Пахтакор" (Ташкент) в 1967 году.
 Центральный стадион Пахтакор. Матч между футбольными командами ЦСКА (Москва) и Пахтакор (Ташкент) в 1967 году. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Центральный стадион "Пахтакор". Матч между футбольными командами "ЦСКА" (Москва) и "Пахтакор" (Ташкент) в 1967 году.
Худди шу йили 60 000 томошабинни ўзига сиғдира оладиган шу номдаги стадион барпо этилди.
Жамоа 1959 йилда СССР чемпионатининг Олий лигасига кирди. Қисқа вақт ичида жамоа Ўзбекистондаги барча футбол ишқибозларининг севимли жамоасига айланди ва ўшандан бери “халқ” жамоаси номини олди.
Бутун республика аҳолиси жамоа билан биргаликда ғалаба қувончини ҳам, аччиқ мағлубиятни ҳам бирга баҳам кўрди.

“Жамоа “пахтакор” дейилгани учун ҳам “халқ” жамоасига айланди. Ўшанда ҳам республикамиз пахта етиштириш бўйича етакчи эди. Маълумки, пахта Ўзбекистон учун оқ олтиндир. Пахтага алоқадор бўлган ҳар бир республика аҳолиси бу жамоага меҳр қўйди”, дея тушунтирди “Пахтакор” ва Ўзбекистон терма жамоасининг таниқли футболчиси Азамат Абдураимов.

Жамоа Премер-лигадаги илк ўйинини 1960 йил 9 апрелда Москванинг "Торпедо" жамоасига қарши ўтказди ва дебют мавсумини 14-ўринда якунлади.
© Sputnik / Виктор ЧерновПраздничный концерт в честь 2000-летия Ташкента на стадионе "Пахтакор" в 1983 году.
Праздничный концерт в честь 2000-летия Ташкента на стадионе Пахтакор в 1983 году. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Праздничный концерт в честь 2000-летия Ташкента на стадионе "Пахтакор" в 1983 году.
Клуб энг яхши натижани 1962 йилги мавсумда кўрсатди, ўшанда "Пахтакор" 6-ўринни эгаллаб, фақат совет футболининг гигантлари - Москванинг "Спартак", "Динамо", ЦСКА, Киев ва Тбилисининг "Динамо"ларига ўз ўрнини бўшатиб берди.
Жамоа 1968 йилда СССР кубоги финалига чиқди ва у ерда Москванинг "Торпедо" жамоасига мағлуб бўлди.
Ўша йили "Пахтакор" футболчиси Берадор Абдураимов 22 та гол уриб, СССР чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.
© Sputnik / Всеволод ТарасевичНа трибунах стадиона "Пахтакор" во время футбольного матча в 1974 году.
На трибунах стадиона Пахтакор во время футбольного матча в 1974 году. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
На трибунах стадиона "Пахтакор" во время футбольного матча в 1974 году.
1970 йиллар охирида “Пахтакор” сафида бир қанча иқтидорли ва умидли футболчилар тўп сурган бўлса, 1979 йилда даҳшатли фожиа юз берди – жамоа авиаҳалокатга учради.
1979 йил 11 августда Днепродзержинск осмонида 8400 метр баландликда иккита "Аэрофлот" компаниясининг Ту-134 самолёти тўқнашиб кетди ва улардаги 178 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол клубининг 17 нафар аъзоси ҳам бор эди.
“Пахтакор”нинг ўлими халқ фожиасига айланди. Ўзбекистонлик таниқли спорт шарҳловчиси, журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев янгиланган жамоанинг фожиадан кейин ўз уйидаги илк учрашувида шоҳсупада бўлган воқеани айтиб берди.
“Тбилисининг “Динамо”си билан ўйин олдидан ҳалок бўлган футболчилар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди. Сўнгра стадион диктори ҳалок бўлган футболчиларнинг исмларини ўқиб, рўйхат ўртасида йиғлаб юборди ва давомини ўқий олмади. Шундан сўнг 60 000 ўринли бутун стадион йиғлаб юборди”, деб эслайди Тўхтамирзаев.
Клуб тарихидаги афсонавий футболчи Берадор Абдураимов “Пахтакор”нинг бу авлоди исталган жамоани мағлуб этишга қодир бўлганини такидлади.
“Бу йигитлар пул ва шон-шуҳрат ортидан қувишмаган”, дейди Абдураимов.
Авиаҳалокатдан сўнг клуб рўйхати бошқа жамоалар футболчилари билан тўлдирилди.
Шунингдек, СССР футбол федерацияси қарори билан “Пахтакор” якуний натижадан қатъи назар, уч йил муддатга Олий лигада иштирок этиши кафолатланган эди.
2013 йил 11 август куни Тошкентдаги Боткин қабристонида “Пахтакор-79” ёдгорлиги очилди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровЧтим, гордимся, скорбим: в Ташкенте вспоминают "Пахтакор-79"
Чтим, гордимся, скорбим: в Ташкенте вспоминают Пахтакор-79 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Чтим, гордимся, скорбим: в Ташкенте вспоминают "Пахтакор-79"
Мустақиллик йилларида “Пахтакор” жамоаси
Футбол бўйича Ўзбекистон биринчи чемпионати 1992 йилда бўлиб ўтди. Ўша мавсум ўзига хос натижа билан якунланди: бир хил очко жамғарган икки жамоа “Пахтакор” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари бирданига чемпион бўлишди.
Айнан “Нефтчи” 2000 йилларнинг ўрталарига қадар “Пахтакор”нинг асосий рақиби бўлган. Бу клублар ўртасидаги ҳар бир учрашув мухлисларда катта ҳаяжонга сабаб бўлди. Мухлислар ва ОАВ томонидан бу қарама-қаршилик “Ўзбек Эль-Класикоси” (Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Барселона” клублари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг ўзбекча аналоги) деб номланди.
© Sputnik/Рамиз БахтияровБолельщики на трибунах стадиона Пахтакор в Ташкенте.
Болельщики на трибунах стадиона Пахтакор в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Болельщики на трибунах стадиона Пахтакор в Ташкенте.
Дастлабки 15 мавсум давомида асосан бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида 1 ва 2-ўринларни бўлишиб олишди.
Мустақилликка эришгач, “Пахтакор” жамоасининг рақиблари қитъанинг энг яхши клублари ҳисобланган Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритди. 2003 ва 2004 йилги мавсумларда Тошкент клуби нуфузли турнирнинг ярим финалига қадар етиб бора олди.
“Пахтакор" футболкасини кийиш ҳар бир ўзбек футболчисининг орзуси. Жамоа ўз тарихи давомида ўзбек ёшларининг диққатига сазовор бўлган ва кумирига айланган бутун бошли юлдузларни тайёрлади. Ана шундай футболчилардан бири афсонавий Берадор Абдураимовнинг ўғли Азамат Абдураимовдир.

“Менинг орзуим отамдек тўп суриш эди. Бу менинг болалик орзуим бўлган. “Пахтакор” – Ўзбекистоннинг асосий жамоаси ва футбол бренди. “Пахтакор”да ўйнаш ҳар қандай футболчи учун орзу ва шараф”, - дея тан олди клубнинг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов.

“Пахтакор-79” ҳамиша ўзбеклар қалбидан жой олган. Ҳар йили 11 август куни Тошкентдаги Боткина қабристонида ҳалок бўлган футболчилар ва жамоа аъзолари хотирасига анъанавий гул қўйиш маросими ўтказилади.
© Sputnik/Рамиз БахтияровБолельщики на трибунах стадиона Пахтакор в Ташкенте.
Болельщики на трибунах стадиона Пахтакор в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Болельщики на трибунах стадиона Пахтакор в Ташкенте.
Тадбирда “Пахтакор”нинг собиқ ва ҳозирги футболчилари, Ўзбекистон ва Россия футболи фахрийлари, турли футбол академияларида таҳсил олаётган ёш йигитлар иштирок этмоқда.
Ёш авлод клуб анъаналарини билиши ва эъзозлаши, дунёдан ўтган спорт қаҳрамонларини унутмаслиги керак. Бу келажакдаги муваффақият ва буюк клубнинг жаҳон аренасида тикланишининг гаровидир.

“Биз иш бошлаганимизда, йигитлар учун деярли ҳамма нарса биринчи мартадек бўлди. Бир нақл бор: яхши от кейин чопади. Ҳамма нарса вақт талаб этади. Келгуси мавсумда “шерлар” янада кучлироқ, тезроқ ва яхшироқ бўлишади”, дейди бош мураббий Максим Шацких.

Янгиликлар лентаси
0