Ўзбекистонлик саблячи қизлар Жаҳон кубогида саккизликдан жой олишди

© Миллий олимпия қўмитаси Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги
Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2022
Oбуна бўлиш
Жазоирда ўтказилган қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогининг катталар ўртасида навбатдаги босқичи якунланди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик саблячи қизлар Жаҳон кубогида саккизликдан жой олишди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Жазоирда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогининг катталар ўртасида навбатдаги босқичи якунланди. Унда ўзбекистонлик спортчилар сабля ва шпага қуролида ўтган баҳсларда иштирок этишди.
Ўтган беллашувларда қизлар нисбатан юқори натижа кўрсатишди.
“Жамоавий дастурда дастлаб Болгария 45:43, сўнг АҚШ термаси 45:41 ҳисобларида мағлубиятга учратилди. Чорак финалда кореялик қиличбозлар 45:33 ҳисобида устун келишди ва жамоавий мусобақани саккизинчи поғонада якунладик”, дейилади хабарда.
Яккалик беллашувларида эса Зайнаб Дайибекова ҳамда Паола Плиего дастлабки саралаш босқичидан ўтиб, 1/64 финал босқичида иштирокларини тугатишди.
Эркаклар ўртасидаги шпага баҳсларига Швейцариянинг Берн шаҳри мезбонлик қилди. Жамоавий дастурда биринчи босқичдаёқ Германия билан дуч келган йигитлар 23-натижани қайд этишди. Афсуски, яккалик баҳслари улар учун омадсиз якунланди.
Янгиликлар лентаси
0