Колумнистлар

Вашингтон Киевни музокараларга мажбурламоқда

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteФлаги США и Украины на фоне Капитолия.
Флаги США и Украины на фоне Капитолия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ғарб раҳабарияти Украинада ғалабадан умидини узди ва ундан тезроқ халос бўлмоқчи, лекин Киев ҳозирча буни тан олишни истамаяпти. Чунки бундай ҳолда у барча жиноятлари учун жавоб беришига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Американинг нуфузли Politico нашри Киев режимининг юқори бўғинида қандайдир ҳаяжонланиш пайқаган. Украина етакчиларини АҚШнинг Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси қўмондони, яъни АҚШнинг энг юқори мартабали ҳарбийси генерал Марк Миллининг сўзлари чўчитиб юборган.
Нью-Йорк Иқтисодий клуби йиғилишида сўзга чиққан Милли, Украина катта эҳтимоллик билан ҳарбий ғалабага эриша олмаслигини, қиш эса Россия билан музокаралар учун қулай вақт бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Politico журналистлари Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлигидаги манбаларидан бу мавзу ҳақида суиштиришган ва улар, анонимлик шартида, жуда кўп қизиқарли маълумотларни тўплашга муваффақ бўлишган.

Нашр ёзишига кўра, айни дамда Америка раҳбарияти орасида Украина ҚК Мелитопол ва Мариуполни эгаллаб олиш арафасида турибли, қишда эса Қримга кири боради, деб даъво қилувчи Бен Ходжес каби "лочинлар" деярли қолмаган.

Генерал Ходжес учун Қрим шахсий психологик жароҳат эканлигини тушунса бўлади. Ахир 2014 йил баҳорида у НАТО иттифоқчиларининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони эди ва Қримнинг Россия таркибига қайтариш бўйича бутун бошли операцияни пайамай қолган. Бу эпик муваффақиятсизлик унинг руҳиятида бир умрлик асорат қолдирган. У нафақага чиққанидан сўнг, "Қрим кимнинг?" мавзусига бироз берилиб кетди. Энди бўлса у Украинани вақтдан унумли фойдаланишга ва Қримга бор куч билан ҳужумга ўтишга чақирмоқда.
Аммо бой берилган жангда қайта ғалаба қозонишга уринаётган нафақахўр учун бундай ҳомхаёл жоиз бўлса ҳам, АҚШ раҳбарияти бугунги вазиятда ҳеч қандай ғалабага умид қилаётгани йўқ. Пентагон ушбу шароитда Россия мудофаасини ёриб ўтиш нафақат қийин бўлишини ва Россия қўшинларининг Херсонни тарк этиши бунга ёрдам бермаслигини яхши тушунади ва буни Украина ҚК учун ўта қийин манёвр деб ҳисоблайди. Жуда кўп қурбонлар бериш муқаррар бўлсада, ғалабага эришиш мавҳум.
"Нега яна 100 000 кишининг ҳаётини қурбон қилиш ўрнига (тинчлик музокараларини) бошламайсиз?" деб сўрайди Politico АҚШ маъмуриятидаги манбаасидан.
Журналистларнинг тан олишича, Байден маъмурияти бугун Киевда режимини қўллаб-қувватлаш камайиб бораётганинидек таассурот қолмаслиги учун ҳар хил ҳийла-найрангларга боришга мажбур. Чунки акс ҳолда бутун дунё Оқ уйнинг барча кафолатлари қанчалик қимматга тушишини ва у билан муомала қилиш қанчалик хавфли эканлигини билиб қолади. Киев режими вакилларига у-бу ваъда берилсада, Вашингтон эстеблишментида афтидан, Украина раҳбариятини Россия билан музокарага ундаш керак деган консенсус (умумий хулоса) пайдо бўлмоқда.
Хиёнат арвоҳи Киев устидан айланиб учаётгандек туюлади. Режим ҳамкорларнинг энг юқори доираларида қарор қабул қилинганга ўхшайди. Незалежная эса бундай хабарларни инкор қилишга шошилди. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ўзини муҳим ишларидан чалғитиб, агар Россия “барча босиб олинган ҳудудларни” тарк этмаса, “Украина ҳарбийлари ҳеч қандай музокаралар, келишувлар ёки муроса қарорларини қабул қилмаслигини” айтди.
Бироқ Жейк Салливан Зеленскийдан ўз талабларида “кўпроқ реалистик” бўлишини талаб қилиш учун Киевга махсус учиб келган. Бу аллақачон Киевнинг ҳудудлардан воз кечиши зарурлигини билдирувчи Америка услуби.
Қизиқ, Украина ҳарбийлари президент ниҳоят музокаралар столига ўтирганда нима қилар экан-а? Эҳтимол давлат тўнтаришга уриниш бўлар? Ёки шунчаки ошхонада горилка (украин ароғи) билан муҳокама қилишади холос? Энди улар нима қилишлари қизиқ. Чунки улар улкан ҳудудларни (мамлакатнинг деярли тўртдан бир қисмини) бой бериб қўйишган, юз минглаб ҳарбий хизматчилари қурбон бўлган - буларнинг барчаси нима учун бўлди? Зеленский "бўлди, муни қўлимдан келмади " деб, мағлубиятни тан олиб, барча ишларни топшириб, Лондонга кетганидан кейин. Бу Украина Қуролли Кучлари учун қандайдир ҳақоратли натижа бўлади. Дастлаб улар бошқа нарсани орзу қилган бўлса керак.
Шундан сўнг уруш жиноятлари учун жавобгарлик масаласи тўлиқ пайдо бўлади. Биз Украина аскарлари қайтиб келган шаҳарларда тинч аҳолига нисбатан уюштирган даҳшат ва қатлларни кўрдик. Бунинг учун УҚК жавоб бериши керак бўлади.
Киев режими раҳбари ҳам мавзу юзасидан гапирди. У Балида йиғилган G20 давлатлари раҳбарларини “Украинадан муроса сўрамасликка” чақирди. Мен жаноб Зеленский ҳозирнинг долзарблигини тушунмайди деб қўрқаман. Аслида, ҳеч ким ундан ҳеч нарса сўрамайди. Мезбонлар Россия билан музокаралар учун қачон ва қандай фойдаланишни ўзаро муҳокама қилишади. Қачонки улар рози бўлса, ҳамма хоҳлаганини қилади – Зеленскийдан сўрашмайди.
Чунки Америка тузумига бир нарса аён бўлди – Украина тугади. Энди бу заҳарли активга айланади ва ундан қандайдир тарзда тезда қутулиш чорасини кўриш керак. Бундан ташқари, Конгрессда Вакиллар палатасини эгаллаб олган республикачилар энди Индепендентга бир тийин ҳам бермасликни талаб қилмоқда. Бу вақт ичида улар барча миллиардлар нотўғри йўналишда қаёққадир кетаётганини пайқашди.
"Украина пул ювиш машинасими? Украина расмийлари Ламборгини ва Швейцариядан уйлар сотиб олмоқда", деб эътироз билдирган таниқли сиёсий фаол Кандис Оуэнс бир неча кун олдин Fox News телеканалида
Йўғ-э? Ҳа, Афғонистонда анан шундай “пул ювиш” 20 йил давом этган бўлса, Украинада бу дарров ошкор бўлди.
Зеленский ҳеч қандай музокараларни хоҳламаслиги аниқ. Унинг ғарбий ҳомийлари учун бу Зеленскийдан ва Украина мавзусидан воз кечиш ва Тайван каби бошқа ишлар билан шуғулланиши учун ажойиб баҳона. Украинага ёғаётган олтин ёмғир бирдан қурийди. У хазинаси талон-тарож қилинган вайрон бўлган мамлакатга айланади. Уни ким тиклайди, зиёфат кимнинг ҳисобидан бўлади?
Республикачилар ҳозирданоқ Европага Украинани ўз таъминотига олиши кераклигига ишора қилмоқда. Европаликлар йўқ демоқда. Ушбу тортишув бироз чўзилиб кетиши мумкин. Шу вақт янги ғоя пайдо бўлди - Россиядан ўғирланган олтин-валюта захираларини Украинага бериш. Аммо ўғрилар баҳам кўришни истамайди.
“Қаддафийнинг олтинларини Ливия халқига қайтарайлик!” деган баланд ҳайқириқлар остида нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик. бу олтинларнинг ҳаммаси қаергадир ғойиб бўлди ва Ливия халқига бир тийин ҳам етиб бормади. Яқинда Афғонистоннинг захиралари худди шу сирли тарзда ғойиб бўлди. Венесуэла олтини билан ҳам муаммолар бор эди. Бундай фокуслар олдида Девид Копперфилд “дам олади”. Бутун дунё кўз ўнгида юзлаб миллиарлар йўқолиб қолмоқда. Худди шу воқеа Россия маблағлари билан ҳам содир бўлиши мумкин.
Кейин жаноб Зеленский ўз саъй-ҳаракатлари туфайли вайрон бўлган мамлакат одамлари билан юзма-юз қолади, уларга маош, пенсия тўлай олмайди - ҳеч нарса. Бу ёмон истиқбол, албатта. Ва бундай вазиятда унга музокараларнинг мулақ кераги йўқ. Украина ҳарбийлари ҳам айнан шу сабабли музокаралар мавзусидан қаттиқ нафратланмоқда.
Шу сабабли, Зеленский G20даги онлайн нутқида Россия билан музокаралар учун энг номақбул амалга ошириб бўлмайдиган шартларни қўйди. Буларнинг барчаси бемаънилик, албатта. Вазир Лавров мулойимлик билан айтганидек, шунчаки "ишлаш".
Музокаралар мавзуси Украина жамияти учун ҳам оғриқли. Ҳатто можаронинг тўхтатилиши ҳам одамларни уруш ғазабидан уйғотишнинг даҳшатли лаҳзасидир. Чунк ўшанда украиналиклар ҳақиқатга дуч келади: улар ўз виждонини Вашингтонга сотиб, шайтон билан шартнома имзолаганкишига ўхшайди. Шайтон бундайларнинг ҳам жони, ҳам ҳаётини олади ва эвазига ваъда қилинган бойлик ва бахт ўрнига - фақат ҳалокат, қўрқув ва ўлим келтиради.
Бироқ, можаро оқибатида Россия ва Украина, парадоксал равишда, бир-бирига яқинлашмоқда. Ва бу ерда музокаралар мавзуси ҳам портловчи бўлиб бормоқда. Одамлар янги Хасавюртдан қўрқишади, ҳамма нарсада “хиёнат, қўрқоқлик, маккорлик”ни кўради. Душманга онгли равишда ишлаётганлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Менимча, кўпчилик шунчаки ваҳима ичида қолган. Улар – мутахассислар томонидан Россияга қарши олиб қақшатқич ахборот-психологик уруш қурбонидир.
Одам ваҳима ичида қолганда унда “туннель кўриш” пайдо бўлади – бу нафақат жисмоний, балки интеллектуал маънода ҳам. Яъни стресс остидаги одамнинг кўзига фақат битта муаммо – улкан бўлиб кўринади. Ҳозир кўпчилигимиз Украинани шундай қабул қиламиз.
Бироқ, бахтсиз Украина АҚШ ва НАТОнинг Россияга қарши очган глобал уруш жабҳаларидан биридир холос. Россия чегараси дунёдаги энг катта давлат чегарасидир – унинг узунлиги 60 минг километрдан ортиқ. Бизнинг рақибларимиз чегара узра вазиятни ларзага солиши, исталган жойда - Кавказда, Марказий Осиёда ҳам ҳарбий можарони қўзғатишга қодир. Узоқ Шарқда Япония аллақачон паст даражада бошланган. Арктика мавзусида бизга тобора кўп саволлар берилмоқда. Швеция ва Финляндия ҳам НАТОга қўшилди.
Агар биз бор кучимизни Украин фронтига ташласак, бошқа секторларда қандай курашамиз? Янги сафарбарлик эълон қилсак кимларни чақирамиз? Президент Путин Россия ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршилик камида ўн йилга чўзилишини ва бу ерда ҳар қандай кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлишимиз кераклигини таъкидлади. Николай Патрушев ҳозиргина Марказий федерал округда ҳаво мудофааси ва артиллерия ҳимояси тизимини яратишга чақирди. Бу Россиянинг юраги - ва у бугун таҳдид остида.
Ғарбга Украина керак эмас: Ғарб уни чайнаб, тупурди. Ғарбга Россияни вайрон қилиш, кучсизлантириш, бўлиш ва йўқ қилиш керак. Бу нохуш ҳақиқат, лекин фақат ана шу бизни қутқаради. Баландпарвоз ватанпарвар гаплар эмас. Биз дунёнинг ҳеч бир давлати дош бера олмаган қарама-қаршиликка деярли яккама-якка киришдик. Шу билан бирга, биз ҳали ҳам ғалаба қозониб, аскарларимиз ва тинч аҳолимизнинг ҳаётини максимал даражада ҳимоя қила оламиз.
Бу кенг кўламли қарама-қаршиликда биз, аввало, ўз кучимиз билан омон қолишимиз керак: иқтисодимизни сақлаб қолиш, халқимизни тортиб олиш, уларга ҳавас қиладиган ҳаётни таъминлаш. Фақат шу йўл билан биз мамлакатни қутқарамиз ва СССР тақдирини такрорлашнинг олдини оламиз. Шу билан бирга, биз миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қоламиз. Бизнинг олдимизда ноёб вазифа турибди - Улуғ Ватан урушидаги ғалаба талаб қилган даҳшатли нархни тўламасдан Ғарбни мағлуб этиш.
Бунга барча воситалар билан эришиш керак - ҳарбий, сиёсий, дипломатик ва ахборот. Иқтисодий дастаклардан фойдаланиш биз учун ажойиб нарса. Ва вақт талаб қилганда - ва бу тинчлик эмас, балки замонавий замонавий уруш босқичларидан бири эканлигини тушуниб, музокараларга кирамиз. Бугун Павловкада аскрларимиз душманни мағлуб этганидек, биз ҳам душманни мағлуб этишимиз керак.
Янгиликлар лентаси
0