G20 етакчилари дунёдаги вазият бўйича коммюнике қабул қилди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишСаммит G20 на Бали
Саммит G20 на Бали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Кремль G20 натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. “Катта йигирматалик” (G20) давлатлари етакчилари Индонезиянинг Бали оролидаги саммитни якунлаб, қўшма коммюникеда хулосаларни жамлади.
Ҳужжатда G20 аъзоларининг аксарияти Украинадаги можарони қоралади, бироқ “бу вазият ва санкциялар ҳақида бошқа фикрлар” ҳам бор эди. Шунингдек, ғалла келишувининг аҳамияти, ядро қуролини қўллаш ва улардан тўғридан-тўғри фойдаланиш таҳдидларига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
“Кремль G20 натижаларидан қониқиш ҳосил қилди – якуний декларация Украинага нисбатан ёндашувлардаги фарқни белгилаб беради”, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Сергей Лавров муваффақияти
Учрашувда Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, вазир “ушбу саммитда ким билан учрашиш ҳақида тўғри қарор қабул қилди ва Россия иттифоқчилари, биринчи навбатда, Хитой вакиллари билан икки томонлама муносабатлар бўйича музокаралар олиб борди. У, шунингдек, Ғарбнинг Россияни кўплаб муҳим ташкилотлардан узоқлаштириш истагига қарамай, ушбу мамлакатларнинг тўлиқ ёрдамини олишга муваффақ бўлди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ОAВ саммитга келмаган Путин “Ғарб давлатлари раҳбарларини асабийлаштирганини” қайд этади. Песков ўтган ҳафта тушунтирганидек, Путиннинг саммитда иштирок этмаслиги унинг жадвали ва Россияда бўлиш зарурати билан боғлиқ.
РИA Новости мухбири билан суҳбатлашган Балининг оддий аҳолиси, ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин G20 саммитига келмаганидан норозилигини айтди.
Россия изоляцияни ҳис қилмади
“Россия делегацияси G20 етакчилари саммитида ҳеч қандай изоляцияни ҳис қилмади, бирорта ҳам асосий масала Россиясиз ҳал этилмади”, деди тадбирда иштирок этган молия вазири Aнтон Силуанов.
“Мамлакатимиз жаҳон иқтисодиётининг салмоқли қисми ҳисобланади. Ҳеч бир муаммони мамлакатимизсиз ҳал қилиб бўлмайди”, дейди вазир.
Худди шундай фикрни Россиянинг Индонезиядаги элчиси Людмила Воробьева ҳам билдирди.
“Ҳеч қандай изоляция йўқ эди. Бу йўналишда бир қатор Ғарб давлатларининг саъй-ҳаракатлари бўлди, бироқ ҳеч ким бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламади ва улар бефойда бўлиб чиқди, изоляция натижа бермади”, деди дипломатик миссия раҳбари.
Зеленский ва Украина демарши
Зеленский G20 саммитида маҳбусларни “ҳаммани ҳаммага” формуласи бўйича алмашиш зарурлигини эълон қилди. У ўт очишни тўхтатишга чақирди, бироқ Россия билан ҳеч қандай “Минск-3” бўлмаслигини қўшимча қилди.
G20
G20 фаолиятининг асосий йўналишлари: хавфларни камайтириш ва келажакдаги молиявий инқирозларнинг олдини олиш мақсадида молиявий тартибга солишни рағбатлантириш; халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш; иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлаш; халқаро тараққиётга кўмаклашиш; ЖСТ қоидаларига асосланган кўп томонлама савдо тизимини мустаҳкамлаш; инфратузилмавий инвестициялар бозорини ривожлантириш; иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнларини бошқариш; коррупция ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш.
G20 аъзолари: Aвстралия, Aргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Корея, Мексика, Россия, Саудия Aрабистони, AҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Aфрика, Япония ва Европа Иттифоқи.
G20 га аъзо давлатлар ҳиссасига дунё аҳолисининг учдан икки қисми, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 80% га яқини ва жаҳон экспортининг 75% га яқини тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0