Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 17 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишБоец Народной милиции ЛНР, архивное фото
Боец Народной милиции ЛНР, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Қуролли кучларининг душман кучлари тўпланган ҳудудларга олдиндан берган зарбалар натижасида Украина ҚКнинг бир неча ҳужумлари олди олинди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операция доирасида 17 ноябрь куни содир бўлган асосий воқеалар.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:

Днепропетровск вилоятининг Павлоград шаҳридаги юқори аниқликдаги ракета зарбалари натижасида Украина ҚК учун ёқилғи ва ракета двигателларини ишлаб чиқарувчи корхонаси цехларини вайрон қилди.
Запороже шаҳрида Украина ҚКнинг радиолокацион станциялари, ракеталарни таъмирлаш учун электрон компонентлар ишлаб чиқарувчи "Искра" илмий-ишлаб чиқариш мажмуаси устахоналари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида, ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пункти яқинида УҚК позицияларига берилган зарба натижасида тайёрланаётган ҳужумнинг олди олинди. Душманнинг 20 нафарга яқин аскари, ва иккита зирҳли техникаси йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида оғир артиллерия ва "ТОС" реактив тизими ёрдамида берилган зарбалар ёрдамида душманнинг ЛХРнинг Макеевка, Плосчанка, Червонопоповка ва Червоная Диброва шаҳарлари йўналишида ҳужумга тайёрланаётган бешта рота тактик гуруҳлари пароканда қилинди. Душман 100га яқин ҳарбий хизматчи, битта танк, учта БМП, иккита зирҳли машина ва учта пикап йўқотди.
Жанубий-Донецк йўналишида ДХРнинг Павловка ва Никольское аҳоли пунктлари орасидаги йўл тўлиқ Россия қўшинлари назоратига олинди.
ДХРнинг Пречистовка, Угледар ва Новомихайловка аҳоли пунктларидан учтагача рота-тактик гуруҳлар кучлари билан учта ҳужумининг олди олинди. Берилган зарбалар натижасида душман бўлинмаларининг ҳужумининг олди олинди. УҚК йўқотишлари 60 дан ортиқ ҳарбийлар, иккита танк ва олтита зирҳли жанговар машинадан иборат бўлди.
Лисичанск йўналишида Украина Қуролли Кучларининг 81-аэромобил бригадаси катта йўқотишлар ва янги аскарларнинг руҳий ҳолати сустлиги натижасида натижасида - ҳарбий хизматчилари жанговар буйруқларни бажаришдан бош тортдилар. Бўлинмани тартибга солиш учун юборилган миллатчилар строй олдида беш нафар украналик ҳарбийни отиб ташлашди.
Ўтган кун давомида Херсон вилоятида артиллерия ва авиация зарбалари билан Наднипрянское посёлкаси ҳудудидаги қўмондонлик пункти ва Чернобаевка посёлкасидаги алоқа маркази, шунингдек жанговар позицияларда турган 74 та артиллерия бўлинмаси йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Жовтневе қишлоғи яқинида Батареяга қарши жанда УҚКнинг "Ураган" кўп ракета тизимининг иккита ракетаси йўқ қилинди. ДХРнинг Маринка ва Раздоловка аҳоли пунктлари ҳудудларида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита AN/TPQ-50 контр-батарея радар станциялари йўқ қилинди.
Кун давомида ҳаво мудофаа тизимлари ДХРнинг Егоровка, Новоукраинка ва ЛХРнинг Червонопоповка аҳоли пунктлари ҳудудларида олтита учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
ДХРнинг Гуселское, ЛХРнинг Зимогоре ва Херсон вилоятининг Скадовск аҳоли пунктлари ҳудудларида контрбатарея жангларида 15та ракета тутиб олинди, жумладан 11та АҚШнинг HIMARS ракетаси.
Шунингдек, Харков вилоятидаги Стрелечя аҳоли пункти яқинида ҳавода иккита "Ураган" ракетаси ва ЛХРнинг Рубижне ва Макеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита "Ольха" ракетаси уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украинанинг жами 333 та самолёти, 177 та вертолёти, 2520 та учувчисиз учиш аппарати, 388 та зенит-ракета мажмуаси, 6668 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 894 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3589 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7259 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0