Қуёш панеллари орқали ўзини энергия билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди

Oбуна бўлиш
Хонадонга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, хонадонни энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда илк марта қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ўзини-ўзи энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Мазкур хонадон БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида барпо этилди.

“Бугун ушбу уйнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур хонадонга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, хонадонни энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, хонадонда иссиқ сув таъминоти учун 200 литрли қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилган.
Мазкур хонадон ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиб, қўшимча даромад олиш имконияти ҳам яратилган.
© Энергетика вазирлиги
Қуёш панелли хонадон - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Энергетика вазирлиги
Қуёш панелли хонадон - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Энергетика вазирлиги
Қуёш панелли хонадон - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Энергетика вазирлиги
Қуёш панелли хонадон - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0