Айрим маҳсулотларни ноль фоиз бож билан импорт қилиш муддати узайтирилди

© unsplash.com/Paul TeysenКонтейнеры импорт
Контейнеры импорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Бир қатор маҳсулотларга импорт божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПФ–251-сонли фармонида назарда тутилган.
Фармонга кўра, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин каби маҳсулотларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилди.
Президентнинг ПФ-145-сонли тегишли фармонида келтирилган товарлар рўйхатига буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.
Шавкат Мирзиёевнинг 12 октябрь куни имзолаган 392-сон қарорига кўра, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.
Янгиликлар лентаси
0