Москвада ўзбекистонлик талабаларнинг қисқа метражли фильмлари намойиш этилди

© Кинематография агентлиги"БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси
БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Москвада 42 Халқаро БДКИ талабалар фестивали бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Москвада ўзбекистонлик талабаларнинг қисқа метражли фильмлари намойиш этилди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган 42 Халқаро Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) талабалар фестивали доирасида “БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси бўлиб ўтмоқда.
© Кинематография агентлиги"БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси
БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
"БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси
БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши махсус кечасининг очилишида кириш сўзи билан Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва БДКИ ректори Владимир Малйшев сўзга чиқди.
Улар икки давлат ўртасидаги кинематография соҳасини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди.
Мазкур тадбирлар давомида ўзбекистонлик талабалар Тимур Муродовнинг “Кассета”, Феруз Баҳодировнинг “Уй”, Нурилло Нарзуллаевнинг “Яхши ният Моҳагул” ва Ғайрат Мўминовнинг “Битирувчилар” қисқа метражли фильмлари намойиш этилди.
© Кинематография агентлиги"БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси
БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
"БДКИ Тошкент филиали фильмлари намойиши” махсус кечаси
Янгиликлар лентаси
0