Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Рогов: МAГAТЭнинг ЗАЭС ҳақидаги резолюцияси бу - шармандалик

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишГлавное административное здание Запорожской атомной электростанции.
Главное административное здание Запорожской атомной электростанции.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бундай шармандали резолюцияни қабул қилиш орқали МAГAТЕ ўз ваколати ва профессионаллигини Ғарб сиёсий манфаатлари йўлида алмашган ноқобил тузилмага айланади, дейди Рогов.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов МАГАТЭнинг Россияни Запорожье атом электр станциясини тарк этишга чақирувчи резолюциясини шармандалик деб атади.
“Бундай шармандали ва сиёсий мақсадли резолюцияни қабул қилиш орқали МAГAТЕ ўз ваколати ва профессионаллигини Ғарб сиёсий манфаатлари йўлида алмашган ноқобил тузилмага айланади”, деди Рогов РИА Новости агентлигига.
“Худди шундай муваффақият билан Зеленский режимидан Ровен ёки Хмельницкий атом электр станцияларини, америкаликларни ўзларининг атом электр станцияларини, японларни Фукусимани тарк этишини талаб қилиш мумкин”, деди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, МAГAТЭ афтидан AЭС Россия Федерациясининг тўлақонли субъекти бўлган Запорожье вилояти ҳудудида жойлашганини атайлаб унутган.
Запорожье AЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станцияси – станцияда ҳар бири 1 гигаватт қувватга эга олтита энергоблок мавжуд. Март ойидан бери у Россия ҳарбийлари ҳимоясида. Украина ҳарбийлари Энергодар ва Запорожье атом электр станциясининг шаҳарга туташ ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.
Бироз олдин, МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши Россияни Запорожье атом электр станциясини тарк этишга ва атом электр станциясига эгалик қилиш ҳақидаги “асоссиз даъволардан” воз кечишга чақирувчи резолюция қабул қилган эди. Канада ва Финляндия томонидан тақдим этилган резолюция матни 35 давлатдан 24 таси томонидан маъқулланган. Россия ва Хитой резолюцияга қарши овоз берган, Вьетнам, Ҳиндистон, Кения, Намибия, Покистон, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка бетараф қолган. Бурунди ва Ливия делегациялари овоз беришда қатнашмаган.
Янгиликлар лентаси
0