Талабалар учун маҳаллий авиақатновларда 50% чегирма эълон қилинди

CC0 / Usplash / Element5 Digital / Девушка с книгами
Девушка с книгами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2022
Oбуна бўлиш
Чегирмалар Янги йил байрами кунларида - 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Uzbekistan Airways Янги йил таътили кунларида талабалар учун маҳаллий авиақатновларда 50% чегирма эълон қилди.
Чегирмалар Янги йил байрами кунларида - 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу чегирмалар бошқа шаҳар ОТМларида таҳсил олаётган талабалар қишки таътилни оиласи билан ўтказиш имкониятини бериш мақсадида тақдим этмоқда.
Чегирмали чипта сотиб олиш учун Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки ҳудудингиздаги аэропорт авиакассасига келиб, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиш кифоя, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0