Дилноза Кубаевага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди

Дилноза Кубаева
Дилноза Кубаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2022
Oбуна бўлиш
“Шуҳрат” медали соҳиби, актриса Дилноза Кубаевага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Таниқли ўзбек кино ва театр актрисаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Дилноза Кубаевага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги шахсий профилида эълон қилди.
Дилноза Кубаева кўп йиллардан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.
У “Андишали келинчак”, “Келди-ю, кетди”, “Ўткан кунлар”,“Адолат фасли” каби спектаклларда, “Келгинди келин”, “Ўғригина келин”, “Кечиккан ҳаёт”, “Барон 1,2”, “Иснод”, “Бахт уйи”, “Васият” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган.
Янгиликлар лентаси
0