Путин фармони билан 5 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигига қабул қилинди

© Sputnik / Табылды КадырбековПаспорт гражданина РФ
Паспорт гражданина РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2022
Oбуна бўлиш
Фармонга кўра, 20 нафар мигрант Россия фуқаролигига қабул қилинди. Уларнинг 5 нафари Ўзбекистон ҳудудида туғилган.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш ва Россия Федерацияси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 20 нафар мигрант Россия фуқаролигига қабул қилинди. Улар орасида Ўзбекистон ҳудудида туғилган 5 киши бор.
Шунингдек, Афғонистон, Аргентина, Австралия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Молдавия, Польша, Черногория, Югославия, Франция, Фаластинда туғилган кишиларга Россия фуқаролиги берилди.
2 киши Россия фуқаролигидан чиқарилди.
Аввалроқ, “Россия лидерлари” (“Лидеры России”) халқаро танловида ғолиб бўлган чет элликларга Россия фуқаролиги берилганди. Улар орасида Беларусь, Арманистон, Исроил, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари бор.
Янгиликлар лентаси
0