Маданият

Режиссёр Aли Ҳамроев FELIX кинофестивалининг лауреати бўлди

© Агентство кинематографии УзбекистанаРежиссер Али Хамраев стал лауреатом премии на V кинофестивале FELIX
Режиссер Али Хамраев стал лауреатом премии на V кинофестивале FELIX - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
FELIX ҳар йили ўтказиладиган халқаро кинофестиваль ҳисобланади. Бу йил у бешинчи марта ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик режиссёр Aли Ҳамроев Миланда бўлиб ўтган V FELIX кинофестивалининг лауреати бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кинофестивалда таниқли режиссёр ўзининг “Самарқандда қовун таровати” номли фильмини тақдим этди. Маълумки, у 2021 йилда экранларга чиққан.
Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ушбу фильм оддий одамлар ҳақида ва оддий одамлар учун мўлжалланган.
Маълумот ўрнида, FELIX ҳар йили ўтказиладиган халқаро кинофестиваль ҳисобланади. Бу йил у бешинчи марта ўтказилмоқда. Фестиваль Миландаги энг нуфузли кинотеатр – Cinema Anteo’да ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0