Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Владислав Воднев / Медиабанкка ўтишВыборы в Казахстане, архивное фото
Выборы в Казахстане, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда олти киши давлат раҳбари курсиси учун кураш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда, дея ёзади Sputnik Қозоғистон.
Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да мамлакатнинг аксарият ҳудудларида сайлов участкалари очилган. Республика бўйлаб жами 10 мингдан зиёд участкаларда овоз бериш мумкин бўлади.
Амалдаги давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев сайловда ўз овозини беришга улгурди.
Қозоғистонда президент сайлови 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Тоқаев 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, у президентнинг ваколат муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни таклиф қилган эди. Қайта сайланиш тақиқланади
Мамлакат Марказий сайлов маркази олти кишини президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказган. Улар орасида амалдаги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам бор. У Халқ коалициясидан номзод сифатида илгари сурилган.
Янгиликлар лентаси
0