Россиялик олимлар саратон ҳужайраларини йўқ қилишнинг янги усулини топишди - тадқиқот

© Adobe stock/catalinОнкология
Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Oбуна бўлиш
Олимларнинг таъкидлашича, бу — ҳозирча фақат тадқиқот. Унинг амалий самараси клиник синовларда тўлиқ намоён бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Россиялик олимлар беморлар организмида саратон ҳужайраларини йўқ қилишнинг янги усулини топишди. Бу жараённи табиий ва синтезланган молекулалар комбинациясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

“Маълумки, инсон танасидаги ҳужайралар одатда ўз зиммасидаги вазифаларни адо этгач, яъни ривожланиш циклини тугатгандан сўнг ўз-ўзини йўқ қилиш хусусиятига эга. Бу организмда улар сони меъёрда бўлишини таъминлайди”, - дейилади Ўзбекистон ССВ хабарида.

Таъкидланишича, патологик ўзгаришлар туфайли саратон ҳужайраларида ушбу механизм ишламайди. Оқибатда улар назоратсиз равишда бўлинишда давом этади.
Рус олимлари саратон ҳужайраларида айни шу хусусиятни “уйғотиш” устида иш олиб борган. Бунинг учун биспидин ҳосиласи билан полиаминлар комбинациясидан фойдаланиш лозим, деган хулосага келинган.
Айтиш жоизки, полиаминлар ҳужайралар ҳаётий фаолияти учун зарур бўлиб, уларнинг биспидинлар иштирокида бўлиниши ўз-ўзини йўқ қилишига олиб келади. Натижада фақат ўсимта ҳужайраларининг ўзигина нобуд бўлади ва соғлом ҳужайралар омон қолади.
Олимларнинг таъкидлашича, бу — ҳозирча фақат тадқиқот. Унинг амалий самараси клиник синовларда тўлиқ намоён бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0