Абу Дабида Ўзбекистон павильони очилди

© Туризм ва маданий мерос вазирлигиАбу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Oбуна бўлиш
Абу дабида бўлиб ўтаётган “Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивалида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида бошланган “Шайх Зоид” фестивалида “Ўзбекистон” павильони очилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
“Шайх Зоид” маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда. У 18 ноябрдан 2023 йил 18 мартга қадар давом этади.
Тадбир доирасида “Хуш келибсиз!” номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павилёнлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, “ Selfie street” майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павилёнлари ташкил этилди.
Ўзбекистон павильони Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистон павильонида 6та турли ҳунармандчилик йўналишларида дўконлар ўз ишини олиб боради. Ўзбек ошпазлари миллий таомларни намойиш қилишади. Иштирокчилар эса мазкур таомларни сотиб олишлари мумкин бўлади.
© Туризм ва маданий мерос вазирлигиАбу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
Тадбирда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган делегация ҳам иштирок этди.
© Туризм ва маданий мерос вазирлигиАбу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
"Ўзбекистон” павильонида мусиқий жамоалар, ҳунармандлар ҳамда ошпазлар иштироки таъминланган ҳолда мамлакатнинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинади.
© Туризм ва маданий мерос вазирлигиАбу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Абу Дабида “Ўзбекистон” павилёни очилди
Айтилишича, тадбирда БААдаги Ўзбекистон фуқаролари, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестивал асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирилди.
Янгиликлар лентаси
0