Футбол мухлислари Ўзбекистон-Россия ўйинидан қандай натижани кутишганди – видео

Oбуна бўлиш
“Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Бу ўртоқлик ўйинини футбол ишқибозлари интиқлик билан кутишгани табиий. Чунки бу икки терма жамоа биринчи марта ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Sputnik мухбири баҳс олдидан мухлислардан қандай натижани кутишаётгани билан қизиққанди. Шубҳасиз, ҳар бир жамоа мухлислари ўз термалари ғолиб чиқишларини хоҳлашларини яширишмади. Бироқ чиройли ўйин учун стадионга ташриф буюрганлар йўқ эмасди.
“Оқ бўрилар” мухлисларидан бири Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишини прогноз қилганди.
Қизиқарли бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди ва дўстлик ғалаба қозонди.
Ўзбекистон-Россия ўйинининг қизиқарли лаҳзалари Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0