Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

МАГАТЭнинг Киевга таъсир ўтказиш учун воситалари кам – Карчаа

© Sputnik / Алексей СтефановПосещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ
Посещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Росэнергоатом” расмийси МАГАТЭнинг Украинага таъсир этиш имконияти чекланганини айтди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлигида (МАГАТЭ) Запорожье атом электр станциясига ҳужум қилаётган Киевга таъсир ўтказиш учун воситалар етарли эмас. Бу ҳақда “Россия 24” телеканали эфирида “Росэнергоатом” (“Росатом” таркибига киради) бош директори маслаҳатчиси Ренат Карчаа маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

“Бир томондан, МАГАТЭ холис ёндашиши керак – бу ядро хавфсизлиги бўйича халқаро институт. Бошқа томондан, МАГАТЭ халқаро институт сифатида, БМТ қошидаги ташкилот мақомига эга бўлишига қарамай, анча чекланган воситалар тўпламига эга. Ва, афсуски, мен биз таъсир деб атайдиган нарсанинг самарадорлиги хали жуда паст даражада эканлигини кўряпман”, - дейди Карчаа.

Унинг сўзларига кўра, Запорожье АЭС бўйича у ёки бу воқеани турлича баҳолаш мумкин, “бироқ моҳият ўзгаришсиз қоляпти, мулоқотдан нарига, афсуски, ўтилмаяпти, жумладан МАГАТЭ даражасида ҳам.
У Запорожье АЭС ўққа тутилишини тўхтатиш учун “аниқ, қаттиқ, юридик мажбурият юкловчи” чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари шанба ва якшанба куни эрталаб Запорожье АЭС ҳудудига, шунингдек, станцияни таъминловчи электр узатиш линиясига қарата 20 дан ортиқ йирик калибрли артиллерия снарядларини отгани ҳақида хабар берган эди. ЗАЭС ҳудудида радиациявий вазият нормаллигича қолмоқда.
МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси станция атрофидаги вазиятни “жиддий” деб баҳолади ва вазият имкон берса, мутахассислар душанбадаги ҳужум талафотларига баҳо беришини маълум қилди.
Посещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ЗАЭСнинг стратегик объектларини ўққа тутди
Янгиликлар лентаси
0