Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 20 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишУничтоженная военная техника Вооруженных сил Украины в Херсонской области
Уничтоженная военная техника Вооруженных сил Украины в Херсонской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ҚК душман тўпланган ҳудудларга олдиндан зарба бериш натижасида рақиб ҳужумларининг олди олинмоқда. Ўтган сутка давомида 3 та HIMARS реактив тизими ва 4та М777 тўплари йўқ қилинди
ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус операцияга доир 20 ноябрнинг асосий хабарлари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

У️краина қўшинлари 19 ва 20 ноябрь кунлари Запороже атом электр станциясини ўққа тутди. АЭС ҳудудига ва уни таъминлаб турадиган электр линиясига 20 дан ортиқ йирик калибрли артиллерия снарядлари келиб тушди;
ЗАЭС ҳудудида радиацион вазият барқарорлигича қолмоқда, ўққа тутилиши натижасида етказилган зарар оқибатлари МАГАТЭ ва Росатом мутахассислари томонидан ўрганилганидан сўнг ойдинлаштирилади;
Купянск йўналишида душман фаол ҳаракатлар амалга оширмади. Украина ҚК тўпланган ҳудадлар аниқланганда оғир артиллерия тизимларидан ўққа тутилди. Шу тариқа Харьков вилоятининг Табаевка, Кисловка, Берестовое аҳоли пунктлари ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пункти яқинида 20 гача украиналик ҳарбий хизматчи, битта БТР ва иккита пикап йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида ЛХРнинг Макеевка, Червонопоповка ва Кременная аҳоли пунктлари яқинида Россия артиллерияси, авиацияси ёрдамида душманнинг учта рота-тактик гуруҳлари ҳужуми барбод қилинди. ЛХРнинг Коломийчиха аҳоли пунктида ҳужумга ўтган душман ротаси тўхтатилди. Жангда 30 га яқин украина аскарлари ва ёлланмалар йўқ қилинди, шунингдек учта зирҳли мшаинаси ва бешта пикап.
Жанубий-Донетск йўналишида Славное, Павловка, Ровнополь ва Времевка аҳоли пунктлари яқинида Россия Қуролли кучларининг жанговар ҳамкаитлари натижасида душманнинг ҳужуми тўхтатилди. УҚК йўқотишлари 50 нафар аскар, иккита МТЛБ, иккита зирҳли автомобил ва уч пикап бўлди.
Авиация ва ракета қўшинлари Херсон вилоятидаги Веселое аҳоли пунктида жойлашган Украина ҚК бошқарув пунктини йўқ қилди ҳамда 52та артиллерия қуроллари позициясига зарбалар берди.
ДХРнинг Краматорск аҳоли пункти яқинида ракета зарбалари ёрдамида Америкада ишлаб чиқилган иккита HIMARS ракета тизимилари йўқ қилинди.
Батареяга қарши кураш жангида УҚКнинг 40-армиясининг артиллерия дивизионига зарба берилди. Харьков вилоятининг Волчанск ва Гатище аҳои пунктлари яқинида АҚШда ишлаб чиқилган 4та М777 артиллерия замбараги ва ўндан ортиқ Украина ҳарбийлари йўқ қилинди.
Ҳаво мудофаа тизимлари ёрдамида сутка давомида ДХР ҳамда Херсон вилояти осмонида 6та учувчисиз аппаратлар, ҳамда "Ольха" реактив тизимининг 2та снаряди уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина қўшинларининг жами йўқ қилинган қуроллари: 333 самолёт, 177 вертолёт, 2538 учувчисиз учиш аппарати, 388 зенит-ракета тизими, 6729та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 899та ракета тизимлари, 3604 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7293 дона махсус ҳарбий машиналар.
Янгиликлар лентаси
0