Сиёсат

Ўзбекистон президенти Парижга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ Париждаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Давлат раҳбари Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.
Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” ва “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмалари билан танишиш мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0