Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласи бўйича якуний баённома имзолади

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана, архивное фото
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентда Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари делегацияларининг 100- йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон демаркация комиссиясининг қўшма иши бўйича якуний баённома имзоланди. Бу ҳақида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровнинг маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Қайд этилишича, 14-19-ноябрь кунлари Тошкентда Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари делегацияларининг 100- йиғилиши бўлиб ўтди.

“Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ва ушбу келишувни тўлдирувчи ҳисобланган чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини имзолашга тайёрлаб қўйишди”, - дейди Айбек Смадияров.

Смадияровнинг қўшимча қилишича, томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси иши бўйича якуний баённомани ҳам имзолаган.
Шу билан бирга, ТИВнинг аниқлик киритишича, музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида ўтган.
Бир ой аввал Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қозоқ-ўзбек давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича келишув лойиҳаси тайёрланган эди.
Давлат чегарасининг демаркацияланган чизиғининг узунлиги 2356,666 кмга тенг. Томонлар давлат чегараси чизиғига жами 1301та чегара белгиларини ўрнатди.
Битим кучга киргандан сўнг томонлар ҳар 10 йилда бир марта давлат чегараси чизиғи белгиланишини биргаликда текшириб турилиши назарда тутилмоқда.
Томонларнинг келишувига кўра текшириш шартлари ўзгартирилиши, шунингдек, унинг алоҳида участкаларида давлат чегараси чизиғининг белгиланишини биргаликда текшириш ҳам ўтказилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0