Ғарб энди Зеленскийнинг фантазияларини қўллаб-қувватламайди - Туркия ОАВ

© AP Photo / Nariman El-MoftyПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, европаликлар ЕИда озиқ-овқат ва энергетика инқирозига олиб келган Россияга қарши санкциялар оқибатларидан норози.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқининг айрим давлатлари президент Владимир Зеленскийнинг Украинанинг собиқ ҳудудларини назорат остига қайтариш бўйича режаларини энди қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда шарҳловчи Бержан Тутар Туркиянинг “Sabah” газетасидаги мақоласида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, европаликлар ЕИда озиқ-овқат ва энергетика инқирозига олиб келган Россияга қарши санкциялар оқибатларидан норози.
“Энергетика инқирози чуқурлашиб бораётган Германия, Франция, Италия, Испания каби давлатлар энди Зеленскийнинг фантазияларини қўллаб-қувватламайди. Ҳамма тинчликни ва ярашишни хоҳлайди”, дейди у.
Публицистнинг таъкидлашича, фақат Эстония, Латвия ва Литва Украинадаги инқироз НAТО ва Москва ўртасидаги можарога айланишини хоҳлайди.
ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари референдумлар натижаларига кўра Россия вилоятларига айланди. Сентябрь ойи охирида Кремлда президент Владимир Путин уларнинг раҳбарлари билан битимларни имзолади.
Москва 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Президент Владимир Путин унинг якуний мақсадини Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратиш деб атаган.
Янгиликлар лентаси
0