Журналистлар Амир Темурнинг Франция қиролига йўллаган мактубини суратга олишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаФранция миллий архиви
Франция миллий архиви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Президент матбуот хизмати Амир Темурнинг Франция қироли Шарл (Карл) VI га йўллаган мактубини тасвирга олишга муваффақ бўлди.
“Парижга ташрифнинг асосий мақсади амалга ошди. Узоқ мунозаралардан сўнг, бизнинг гуруҳ Франция миллий архивига ташриф буюриб, Амир Темурнинг Франция қироли Шарл (Карл) VI га йўллаган мактубини тасвирга олишга муваффақ бўлди”, деб ёзади матбуот хизмати вакили Жаҳонгир Абдураҳмонов.
Жаҳонгир Абдураҳмонов, Рустам Шораҳимов “Махсус ракурс” дастури учун асл мактубни илк марта тасвирга олишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаФранция миллий архиви
Франция миллий архиви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Франция миллий архиви
Суратдаги мактубни Амир Темур 1402 йилда Франция қироли Шарл (Карл) VI га йўллаган.
Мактубнинг асл нусхаси ҳозир Франция Ҳужжат архивида сақланади.
Маълумот учун, Амир Темур мактубининг нусхаси Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида ҳам намойишга қўйилган. Уни 1996 йилда Ислом Каримовга Франция президенти Жак Ширак совға қилган.
Янгиликлар лентаси
0