Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

МАГАТЭ Запорожье АЭСи ҳудудига жиддий зарар етказилганини аниқлади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишМиссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС
Миссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
МAГAТЭнинг қайд этишича, станциянинг асосий жиҳозлари шикастланмаган, ядро хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Aтом энергияси бўйича халқаро агентлик (МAГAТЭ) экспертлари Украина Қуролли кучларининг ўққа тутишидан жабр кўрган Запорожье атом электр станциясини текшириш чоғида сезиларли зарарни аниқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.
“Мутахассислар радиоактив бўлмаган сизиб чиқишига сабаб бўлган конденсат сақлаш резервуарларининг шикастланишини, шунингдек, станция реакторлари бўйлаб асосий йўлда ва ишдан чиққан темир йўлда ракета ҳужумларини қайд этган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, қўриқчилар жойлашган бинолар яқинида ҳам кўзга кўринадиган зарар бор. МAГAТЭнинг қайд этишича, станциянинг асосий жиҳозлари шикастланмаган, ядро хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ.
“Олтита реактор блокининг ҳолати барқарор, уларнинг тегишли сақлаш жойларидаги сарфланган ёқилғи, янги ёқилғи ҳамда паст, ўрта ва юқори даражадаги чиқиндиларнинг яхлитлиги тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, шанба ва якшанба куни эрталаб Украина қўшинлари ЗАЭС ҳудудини, шунингдек, уни озиқлантирувчи электр узатиш линиясини 20 дан ортиқ йирик калибрли артиллерия снарядлари билан ўққа тутган.
Ўтган ҳафта МAГAТЭ Бошқарувчилар кенгаши Россияни станцияни тарк этишга ва унинг эгалигига “асоссиз даъволардан” воз кечишга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 35 давлатдан 24 таси маъқуллаган, Москва ва Пекин қарши овоз берган. Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий резолюцияни амалга ошириб бўлмайдиган деб атади, чунки AЭС Россия ҳудудида жойлашган ва аллақачон унинг энергетика тизимининг бир қисмига айланган.
Запорожье AЭС блоклари сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европада энг йирик ҳисобланади. Март ойидан бери у Россия ҳарбийлари ҳимоясида. Россия Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлаганидек, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Шу билан бирга, Украина қўшинлари станцияни ҳам, қўшни Энергодар шаҳрини ҳам мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0